RU

Последние новости

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  7 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

“Андижон” - “Сўғдиёна”: Аутсайдер ва очкоси тенг жамоалар баҳси Новости

“Андижон” - “Сўғдиёна”: Аутсайдер ва очкоси тенг жамоалар баҳси

Кеча бўлиб ўтган “Бунёдкор” - “Нефтчи” учрашуви билан олий лиганинг 11-турига старт берилди.
Бугун эса турдан ўрин олган қолган беллашувлар ўтказилади. Андижонда бўладиган “Андижон” ва “Сўғдиёна” ўртасидаги тўқнашувни ҳеч иккиланмай атусайдерлар жанги десак бўлади. Чунки ҳар икки жамоа ҳам турнир жадвалида пастки ўринларда боряпти.

“Андижон” 13, “Сўғдиёна” 14-ўринни эгаллаб турибди. Иккала клуб ҳисобида ҳам бир хил - тўрттадан очко мавжуд. “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни мағлуб этиб, сафарда “Олмалиқ” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Сўғдиёна” ўз майдонида “Нефтчи”ни енгди ва “Машъал” билан дуранг қайд этди.

“Андижон” “Бухоро”ни мағлубиятга учратганидан сўнг кетма-кет уч учрашувда имкониятни бой берди. “Сўғдиёна” эса чемпионатнинг 1-туридаги дурангни ҳисобга олмаганда кетма-кет еттита ўйинда мағлуб бўлди ва “Нефтчи” устидан ғалаба қозонганидан сўнг яна ютқазиб қйўди.

Айни пайтда “Андижон” олий лигада энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди - 6та. “Сўғдиёна” эса энг кўп гол ўтказган жамоа - 24та. “Андижон” шу пайтгача ўз уйида бешта ўйин ўтказиб, бир ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этди. “Сўғдиёна” эса ҳозиргача сафарда тўрт марта ўйнаб ҳаммасида мағлуб бўлди. Лекин қизиғи шундаки, “Сўғдиёна” сафардаги тўртта беллашувда “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Динамо” каби 7та гол уришга муваффақ бўлди.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика