RU

Последние новости

16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  0 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  4 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  6 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  4 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  14 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2

"Андижон" мухлислари: "Машъал"дан қаеримиз кам? Новости

"Андижон" мухлислари: "Машъал"дан қаеримиз кам?

Айнан шундай мурожаат билан куни кеча бир неча нафар андижонлик футбол мухлислари сайтимизга мурожаат қилишди.
Бу йил жамоамиз 50 ёшга тўлди. Бундан бир неча йил аввал "Пахтакор" ўз юбилейига атаб катта тадбир амалга оширган, китоблар, мухлислар учун атрибутикалар чиқарган эди. Қолаверса, Москвадан "Торпедо" жамоаси меҳмон бўлиб келган. 2 ноябрь куни "Машъал" ўз майдонида мухлислари учун 30 ёшга тўлишини нишонлаб берар экан. Бунинг учун махсус дастур ишлаб чиқилибди. Бизнинг жамоамиз ҳам роппа-роса 50 ёшга тўлди. Ярим асирлик тўйиимизни биринчи лигага равона бўлиш билан нишонлаяпмиз. Майли шунисига ҳам чидайлик, аммо битта тадбир ўтказса бўлади-ку? Ўз пайтида "Андижон"да мухлислар мехрини қозонган футболчиларни жамлаб туриб шоу қилиб  беринглар, биз шундан хурсанд бўлайлик. Йил бошида катта-катта вадалар берилди, ишондик, аммо ҳаммаси сароб бўлиб чиқди. Ёки бизга очиқчасига айтиб қўйинглар. Боиси олий лига тугашига ҳам икки тур қолди", - дейилади мухлислар мурожаатида.

П.С: Мазкур масала юзасидан "Андижон" раҳбарияти билан алоқага чиқамиз ва уларнинг жавобларини сайтимиз орқали сизларга тақдим этамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика