RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  20 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

"Андижон" футболчилари олдига жиддий талаблар қўйилди Новости

"Андижон" футболчилари олдига жиддий талаблар қўйилди

“Андижон” жамоаси учун мавсум кўнгилдагидек ўтаётгани йўқ.
Афсуски, “Бухоро” билан бўлган ўйиндаги ғалабадан кейин жамоа яна мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Жамоа чемпионат баҳсларида “Насаф” ва “Навбаҳор”га имкониятни бой берди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичда иккала ўйинда “Андижон” “Насаф”га ютқазган ҳолда кубокда курашдан чиқиб кетди. Жамоанинг муваффақиятсиз ўйинлари натижасида клуб президенти томонидан жамоа олдига жиддий талаблар қўйилди.

1). “Андижон” жамоасининг чемпионат баҳсларидаги омадсизликлари ва бир нечта баҳсларда мағлубиятга учраганликлари учун жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига асосан хайфсан берилди.

2). Биринчи давра охиригача жамоанинг натижаларида ўзгариш кузатилмаса жамоа футболчиларига 1-босқичда ваъда қилинган кўтарма пуллари берилмаслиги, шунингдек, ушбу пуллар мавсум якунига кўра жамоа кучли 10-таликка кирсагина берилиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, асосий таркиб футболчиларини иш ҳақлари пасайтирилган ҳолда ўринбосарлар таркибига ўтказилиши ҳамда жамоада ижара асосида тўп сураётган футболчилар билан тузилган шартномаларни бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.

 3). Жамоанинг хорижлик футболчиси А.Касьян қониқарсиз харакатланиб жамоа ишончини оқлай олмагани учун трансферга қўйилди ва у билан тузилган шартнома бекор қилинди. 

 4). Чемпионатнинг биринчи давра якунига қадар жамоанинг натижалари яхши томонга ўзгармаса жамоа бош мураббийи ҳамда мураббийлар штаби аъзоларига ўзгаришлар киритилиши ҳақида огоҳлантирилди.

 5). А.И.Шапран ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндошгани учун жамият ижрочи директори лавозимидан бошқа лавозимга ўтказилади.

 6). Жамият спорт директори Р.С.Гай билан тузилган шартнома унинг хоҳишига кўра бекор қилинди. 

 7). “Насаф” ва “Навбаҳор” билан бўлган ўйинлар чоғида тартиб-интизом қоидаларига амал қилишмагани ва спорт қоидаларига зид бўлган ҳаракатлари учун бир қатор футболчилар жазоланди:
 1. И.Отахонов
 2. Б.Абдураҳимов
 3. С. Доценко
 4. А.Ражабов

Шу ўринда Косонсойда бўлган учрашувда Анвар Ражабовни мухлисларга нисбатан қилган ҳаракатини бош мураббий кескин қоралади. Футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади ва футболни уларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис ҳар бир футболчи стадионга келиб жамоага далда бўладиган ишқибозларни ҳурмат қилиши лозим. Ўз навбатида хиссиётларини жиловлай олмагани боис Ражабов кейинчалик мухлислардан кечирим сўради. 

“Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов барча маъсулиятни щз зиммасига олишини ва вазиятни ижобий тарафга ўзгартириб жамоани олий лигада олиб қолишга ишонишини маълум қилди. Қолаверса, биринчи даврадан кейин таркибда жиддий ўзгаришлар қилиб, иккинчи даврани бошқача руҳда бошлашини айтиб ўтди. Шу ўринда раҳбарият томонидан қўйилган талаблар футболчилар олдидаги маъсулиятни янада оширган ҳолда ишга жиддий ёндошишади. Шу билан бирга жамоа бу йил 50 йиллик юбилейи муносабати билан ўз олдига қўйган вазифани уддалай олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика