RU

Последние новости

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  11 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  2 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  17 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

"Андижон": Эртага футбол Новости

"Андижон": Эртага футбол

Эртага, 15 март куни футбол бўйича 23-миллий чемпионат баҳсларига старт берилади.
Буни инобатга олсак, мухлислар орзиқиб кутган дамлар ҳам етиб келди. Эртага “Андижон” жамоамиз ўз майдонида мамлакатимизнинг 9 карра чемпиони “Пахтакор” клубини қабул қилади.

Иккала жамоа ҳам мавсумга яхши тайёргарлик кўрди. Шу билан бирга таркибни ҳам имкониятларига қараб кучайтиришди. “Пахтакор” жамоа негизини сақлаб қолган ҳолда таркибга Егор Кримец ва Камолиддин Тожиев каби собиқ ўйинчиларини қайтарди. Жамоамиз эса селекция ишларини кенг қўламда олиб бориб, 10 нафардан ортиқ ўйинчилар билан шартнома имзолади. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, эртага “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасида чемпионатдаги 41-баҳс бўлади. Бунгача жамоалар ўзаро 40 марта куч синашишган. Албатта, устунлик пахтакорчилар тарафида. Андижонликлар бу рақибни 3 марта мағлубиятга учратишган бўлса, 29та ўйинда имкониятни бой беришган. 8та учрашувда эса кучлар тенг келган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасидаги беллашув эртага “Соғлом авлод” стадионида соат 16:00да бошланади. Очилиш учрашуви муносабати билан ўйиндан олдин концерт дастури ўтказилади. Барча футбол ишқибозларини эртага “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика