“Андижон”: Баҳром Абдураҳимов сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси
05 окт 2013 10:26
Новости
“Андижон”: Баҳром Абдураҳимов сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси
“Андижон” клуби расмий сайти орқали мухлисларнинг овоз бериш йўли билан ой лауреатларини аниқлаб бормоқда.
Ниҳоясига етган сентябрь ойида ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов энг яхши ўйинчи деб топилди. Сўров натижалари бўйича бу футболчи 1173 балл тўплади. Иккинчи ўринни 248 балл билан Алишер Тўхтасинов эгаллади. Расул Раҳмонов эса сўровда 3-ўриндан жой олди - 242. Сентябрь ойида Абдураҳимов ўтказилган 6та учрашувнинг барчасида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол этди. Умуман олганда Абдураҳимов жамоамизнинг етакчиси саналади ва бундан аввалги ойларда ҳам у энг яхши ўйинчи бўлганди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии