RU

Последние новости

09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  1 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  5 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  10 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг Новости

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг

Айни пайтда қишки таътилда бўлган “Андижон” 2024 йилги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда.

Янги чемпионатга ҳозирлик кўриш жараёнида хориж йиғини жуда муҳим аҳамият касб этади ва шунга биноан “Бургутлар” бу сафар ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши режалаштирилган. 


Жумладан, 24 январдан 14 февралгача ташкиллаштириладиган Туркия йиғини мобайнида "бургутлар" 7 та халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кўзда тутилган. Эътиборлиси, жамоанинг спарринг-рақиблар сифатида кучли клубларга қарши майдонга тушиши албатта қувонарли. Ҳозирга қадар “Андижон”нинг Анталия йиғинидаги 3 та рақиби маълум бўлди.


1 февраль. ЦСКА (Россия) – “Андижон”


Кучли ва номдор рақиб. Кўплаб совринларни ютган ЦСКАга ортиқча таъриф шарт эмас. Россия премьер-лигасида қишки танаффус бошланган. “Армиячилар” мусобақа жадвалида 28 очко билан ҳозирча 8-ўринда. Владимир Федотов бош мураббийлик қилаётган жамоа сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётганидан яхши хабардорсиз. Таниқли дарвозабон Игорь Акинфеев сардорлигидаги клубга қарши бўлажак ўйин жамоа учун ҳар томонлама фойдали бўлиши шубҳасиз. Бу каби беллашувлар ҳар доим ҳам бўлавермайди.  


4 февраль. “Андижон” – “Черноморец” (Украина)


"Андижон"нинг кейинги рақиби Украина премьер-лигаси вакили ҳисобланган Одессанинг “Черноморец” клубидир.  Ҳозирда Украина чемпионатида ҳам қишки танаффус юзага келган. “Черноморец” 10 декабрь куни 17-тур доирасида “Колос”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколарини 22 тага етказди ва 8-ўринга кўтарилди. Кейинги тур учрашувлари 2024 йилнинг февраль ойи охирларида давом эттирилади. Унгача эса Роман Григорчук бош мураббийлигидаги “Черноморец” клуби ҳам қишки тайёргарлик жараёнларини олиб борадилар ва Анталия йиғин доирасида “Андижон”га қарши назорат баҳсида майдонга тушишади.


12 февраль. “Андижон” – “Александрия” (Украина)


“Бургутлар”нинг навбатдаги рақиби ҳам Украина премьер-лигаси жамоасидир. Бу сафар “Александрия”га қарши назорат учрашуви ўтказилади. Бу клуб Украина чемпионатининг 11 декабр санасида 17-тури доирасида сафарда “Металлист 1925” жамоасини 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада 16 очко билан 11-поғонага чиқиб олди. 


“Александрия” клубини ҳозирда 42 ёшли мутахассис Руслан Ротань бошқариб бормоқда. Ўз вақтида Украина миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Руслан Петрович футболчи сифатида “Днепр”, “Славия”, “Динамо” Киев сингари клубларда тўп сурган. Ротань айни пайтда параллел равишда Украина олимпия терма жамоаси устози ҳам саналади.


“Андижон” жамоаси юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Анталияда 7 та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган ва уларнинг бўлажак 3 та рақиби ҳақида таништириб ўтдик. Маълум бўлишича, Александр Хомяков бошчилигидаги андижонликларнинг бошқа рақиблари ҳам номдор клублар бўлиши кутилмоқда. Режа бўйича Туркияда асосан кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тез орада қолган рақиблар ҳам маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг!


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика