RU

Последние новости

19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  4 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди Новости

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди

Теги :  Андижон
Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғин ташкил этган андижонликлар кеча пойтахт йиғинини якунлади.

Мухлисларга яхши маълумки, “бургутлар” у ерда ўқув-машғулотлар билан бирга бир қатор назорат учрашувларида ҳам майдонга тушди. Элдор Сакаев бошқарувидаги “Андижон”нинг навбатдаги босқич йиғини энди клуб қароргоҳида кечади. Режага кўра, жамоа аъзолари 18 февраль куни тушликдан сўнг Андижонда йиғилади ва машғулотлар Бўстон даҳасидаги, “Андижон” футбол клуби қошидаги “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг майдонида ўтказилади.  

 Таркибдаги сўнгги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, кеча “Қизилқум”га қарши ўтказилган синов-назорат баҳсидан сўнг, мураббийлар Ҳусан Олимжонов билан хайрлашишга қарор қилди. “Машъал” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли посбон эндиликда ўзига янги жамоа топиши мумкин. Шунингдек ҳимоячи Аваз Агалиев ҳам Фарғонанинг “Нефтчи” клубидан тушган таклифни қабул қилган кўринади.  

“Андижон” таркибига ҳужумчи Даврон Исоқов келиб қўшилганини қайд этиш лозим. Ўтган мавсум Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси таркибида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган Исоқов катта эҳтимол билан жорий йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика