"Андижон"нинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди
30 окт 2016 18:40
Новости
"Андижон"нинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди
Олий лиганинг 27-турида "Андижон" клуби сафарда "Олмалиқ" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, "бургутлар"нинг ғалабасиз ўйинлари сони 8тага етди.
Охирги марта Андижон жамоаси 19 август куни олий лиганинг 19-турида "Нефтчи" устидан сафарда ғалабага эришганди. Шундан кейин "бургутлар" умуман зафар қуча олишмади.
"Андижон"нинг охирги 8 ўйини:
"Андижон" - "Бухоро" 1:4
"Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0
"Андижон" - "Насаф" 0:0
"Машъал" - "Андижон" 5:0
"Андижон" - "Қизилқум" 1:2
"Шўртан" - "Андижон" 2:0
"Андижон" - "Металлург" 0:0
"Олмалиқ" - "Андижон" 0:0
Клуб кейинги турни 3 ноябрь куни "Бунёдкор"га қарши ўз уйида ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии