RU

Последние новости

14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  0 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  0 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  3 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  4 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  3 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  5 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7

"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди Новости

"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди

Суперлигага қайтган "Андижон" футбол клубининг Туркияда ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришган андижонликлар 17 февралда мазкур тайёргарлик босқичини якунлади.

Аввалроқ хабар берилганидек, йиғин давомида 7 та назорат учрашуви ташкиллаштирилди. Эътиборингизга ана шу учрашувлар натижаларини ҳавола қиламиз.


31 январь
“Андижон” – “Чиксереда” (Руминия) – 0:0

3 февраль
“Андижон” – “Факел” (Россия) – 1:4
Жамоамиздан гол муллифи Шаҳбоз Эркинов (пенальтидан)

8 февраль
“Андижон” – “Волга” (Россия) – 0:4

12 февраль
“Андижон” – “Велес” (Россия) – 5:1
Голлар
: Суҳроб Бердиев (дубль), Сардор Азимов, Нодари Кавтарадзе, Бобур Фарҳодов.

“Андижон” – “Самтредиа” (Грузия) – 0:0

15 февраль
“Андижон” – “Родина” (Россия) – 0:0
“Андижон” – “Петрокуб” (Молдова) – 0:0

Қолаверса, ташкилотчилар томонидан ушбу ўйинларга хорижлик малакали ҳакамлар тайинланди. Боиси, Анталияда ҳакамлар гуруҳлари ҳам йиғин ўтказишди ва уларни назорат қилувчи шахслар ўз вақтида таниқли реферилар бўлишган. 

Мисол учун Ульновскнинг “Волга” жамоасига қарши ўйинда россиялик машҳур Николай Левников инспекторлик қилди. “Самтредиа” билан бўлиб ўтган баҳсда эса россиялик яна бир таниқли собиқ ҳакам - Вячеслав Харламов инспектор вазифасини бажарди. “Петрокуб”га қарши кечган ўйинни қирғиғистонлик Баҳодир Қўчқоров шогирдлари бошқариб бордилар ва мазкур баҳснинг назоратчиси Артём Скопенцев эди.

"Бир сўз билан айтганда, “Андижон”нинг 21 кунлик хориж йиғини кўнгилдагидек кечди ва барча режалар амалга ошди. Жамоамизниг Анталия йиғини анча сермазмун ўтди. Футболчилар мураббийлар штабининг барча кўрсатмаларини бажаришди.
Бугун жамоа аъзолари Анталиядан тўғри Тошкентга парвоз қиладилар ва шу билан қисқа муддатли дам берилади. Ундан кейин эса жамоа янги мавсумнинг дастлабки ўйини учун тайёргарликка киришади", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика