RU

Последние новости

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

“Андижон”нинг ишқибозлари қишда айиқни ҳам ўйнатиб юборади” – Суперлига 24-тур ўйинлари Мурод Исмоилов нигоҳида Новости

“Андижон”нинг ишқибозлари қишда айиқни ҳам ўйнатиб юборади” – Суперлига 24-тур ўйинлари Мурод Исмоилов нигоҳида

Мухлисларга яхши маълумки, Суперлига ўйинлари ниҳоясига етишига ҳам учта тур қолди. Олдинда турган ҳар бир баҳс ишқибозларни қаттиқ хаяжон остида ушлаб турибди десак муболаға бўлмайди.

Совринли ўринлар учун кураш қандай жиддий кечаётган бўлса, аутсайдерлар пойгасида ҳам интрига юқори даражада кечмоқда дейиш мумкин. Маълум муддатлик қисқа муддатли танаффусдан кейин бугун Суперлиганинг 24-тур учрашувларига старт берилади. Бўлажак баҳслар олдидан марғилонлик таниқли мураббий Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. Ўз вақтида “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Металлург” ҳамда “Турон” жамоаларида мураббийлик қилган мутахассис 24-тур баҳсларига қисқача тўхталиб ўтиб, ўз қарашларини баён этди.

АГМК – “Андижон”
Маҳорат, инфратузилма, турнир жадвали ва хоказолардан келиб чиқса, АГМК фаворит. Лекин “Андижон”ни охирги ўйинларини оладиган бўлсак, жамоада кайфият бор. Қолаверса мухлислари қишда айиқни ҳам уйнатиб юборади. Ушбу баҳсда VAR тизими ишлар экан. Учрашувга тайинланган ҳакам ҳам анча савияли. Назаримда ўйин мураббийлар жангига айланса керак. Чунки иккала жамоа мураббийлари жуда сабр қилишни биладиган инсонлар. Қайси жамоа ўз услубига, ва мураббийни кўрсатмасига амал қилса, ютиб кетиши мумкин.

“Бунёдкор” – “Қизилқум”.
Бу жамоалар икки хил. Бирида махорат ва салобат бўлса, иккинчисида ёшлик, шижоат мужассам. Лекин уйда ўйнагани ҳисобига “Бунёдкор”да ғалаба бўлган имконият кўпроқ.

“Навбаҳор” – “Металлург”.
“Навбаҳор” уйда ўйнаганда, хоҳлаган жамоани тиз чўктира олади. Агар жамоада кайфият яхши бўлса. Ҳозир жамоада кайфият қандайлигини билмайман. “Металлург”га эса очколар сув ва ҳаводек зарур. Бироз муаммо бўлиши мумкин. Чунки янги мураббийни йигитлар қанчалик тушунишади, мураббий нималарга эътибор беради билмадим. Ишонаман, мухлислар ҳам стадионда далда бўлиб туришади.

“Локомотив” – “Сўғдиёна”.
“Сўғдиёна” фаворит! Чунки уларни турнир жадвали ҳам шунга мажбур этади. Ахир медаллар учун бунчалик якин келмаган эди жамоа.

“Пахтакор” – “Сурхон”.
“Пахтакор” муддатидан аввал чемпион бўлди. Юзаки қарасак уларга керак эмас ўзини қийнаш. Мураббийлар мазкур учрашувда шу кунга қадар кам ўйин амалиётига эга бўлган, деярли ўйнамаган ёшларни қўйиб ўйнатиши ҳам мумкин. Лекин ишонаманки, у ерда профессионаллар бор. Шунчаки ўткинчи ўйин бўлмайди.

“Машъал” – “Турон”.
Хафа бўлмасаларинг, “Турон”га мухлислик қиламан. Ва албатта унинг ютишини хоҳлайман. Бироқ бу - ўйин.



Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика