RU

Последние новости

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  15 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Андижонликлар бош соврин соҳиби Новости

Андижонликлар бош соврин соҳиби

Собиқ FIFA рефериси Тоир Ташмухамедов ташаббуси билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг фахрий аъзоси, ўзбек футболининг ҳақиқий фидоийси ва жонкуяри Жўра ота Хоназаров хотира турнири анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

19-бор ташкил этилган бу йилги мазкур мусобақада 2005 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 22 та жамоа 4 минтақага бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. 

Гуруҳ учрашувлари Тошкент вилоятининг Ғазалкент ва Қизилтоғ шаҳарларида шунингдек, Аҳмад Яссавий ва Алишер Навоий номли стадионларда уюштирилди. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган Спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси, Зангиота, Андижон ва Чирчиқ жамоалари кейинги босқич йўлланмаларини қўлга киритишди. 29 июнь куни Юқоричирчиқ туманидаги Аҳмад Яссавий номли стадионда ярим финалнинг дастлабки тўқнашувида спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси зангиоталик тенгқурларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Водийдан ташриф буюрган андижонлик ёш футболчилар Чирчиқ жамоаси билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Кеча Қизилтоғ шаҳарчаси стадионида совринли поғоналарни эгаллаган жамоалар номини аниқлаб берди. Жумладан, 3-ўрин учун кечган қарама-қаршиликда чирчиқлик ёш футболчилар Зангиота жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Финалда эса спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси Андижон шаҳри вакиллари билан рўбарў келишди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келди, 0:2. Турнирнинг тақдирлаш маросимида таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев, собиқ “пахтакор”чи Шамил Яфаров ҳамда ЎФА мутахассиси Ойбек Юнусовлар иштирок этишди. 

Мусобақа ташкилотчилари ва ҳомийлар томонидан таъсис қилинган дипломлар, медаллар ҳамда эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди. Қолаверса, Қизилтоғ маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари турнир давомида ўзларининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган ёш футболчиларга алоҳида совринларни топширишди.

Қуйидагилар турнирнинг “энг яхшилари” деб топилишди:

“Энг яхши дарвозабон” – Аҳмаджонов Отабек (Андижон)

“Энг яхши ҳимоячи” – Толибжон Тўхтасинов (Зангиота)

“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Ахмедзянов Аброр (Чирчиқ)

“Энг яхши ҳужумчи” – Жасур Файзуллаев (Спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ИБЎСМ)

“Энг яхши тўпурар” – Азизбек Усмонов (Андижон)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика