RU

Последние новости

11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  0 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  0 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  15 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3

“Андижон” йиғинига янги футболчилар қўшилди Новости

“Андижон” йиғинига янги футболчилар қўшилди

Теги :  Андижон
Айни дамда Тошкентда йиғин ўтказаётган “Андижон” кунига икки маҳалдан машғулот олиб бормоқда.

Эрталабки машғулотлар “NBU-Осиё” стадионида жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилаётган бўлса, кечки машғулотлар “Турин” стадионида асосан техник-тактик жиҳатлар устида олиб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, бундан бир неча кун аввал “бургутлар” йиғинига тажрибали футболчи Қаҳрамон Баҳодиров билан иқтидорли ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев келиб қўшилганди. Улардан кейин “Бухоро” жамоасидан Бобур Омонов ҳам “Андижон”нинг йиғинига қўшилди. 29 ёшли ҳимоячи ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этиб, ўзидан илиқ таассурот қолдиришга харакат қилмоқда.

Ундан ташқари бугун қирғизистонлик Миролимжон Аҳмедов ҳам андижонликларнинг лагерида пайдо бўлганини айтиш мумкин.
Юқорида номлари келтириб ўтилган футболчиларни мураббийлар штаби Тошкент йиғини чоғида ўтказиладиган синов-назорат ўйинларида кўздан кечиради.

Маълумот учун “Андижон” жамоаси 30 январ куни “Бунёдкор”, 3 феврал куни эса “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Дарвоқе, маълум муддат жамоа кўригида бўлган молдавиялик Илиэ Дамасчан, Вадим Калугхер ва украиналик Андрей Пашенко сингари легионерларга жавоб бериб юборилди.

Ҳозирда таркибни кучайтириш мумкин бўлган бир қатор футболчилар билан музокара давом этаётганини айтиш лозим.

“Андижон” матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика