RU

Последние новости

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  0 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   33 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  220 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди Новости

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди

Андижонда ўтказилган профессионал, ҳаваскор ва қўшма корхоналар жамоалари ўртасидаги вилоят ҳокими Кубоги мусобақаларида водийнинг 13та жамоаси иштирок этди.

Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашдилар. Бўлиб ўтган қизиқарли баҳслар якунида энг кучлилар сараланиб асосий ўйинларга етиб келинди.

Мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви “ЎзДонгЯнг” ва “ЎзСемЮнг” жамоалари ўртасидаги кечиб, 2:0 ҳисоби билан якунига етди.
Кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган финал учрашувида эса Андижоннинг “Рашмилк” ҳам Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари куч синашдилар. Кескин курашлар билан кечган баҳсда “Рашмилк” 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Наманган футболи мутасаддилари турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Асосий соврин бўлган Андижон вилоят ҳокими Кубоги “Рашмилк” жамоасига топширилди.


Элмурод Эрматов, Андижон

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика