RU

Последние новости

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  25 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари Новости

"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 13-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони – Суҳробжон Султонов ("Локомотив")

"Локомотив" бу тур Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Майдон эгалари ўйин давомида кўплаб ҳужумлар ташкил этишди ва катта ташаббусга эга бўлишди. Бироқ "Нефтчи"нинг ғалаба қозонишига "темирйўлчилар" посбони Суҳробжон Султонов йўл қўймади. У баҳс давомида бир неча бор сейвларни намойиш этди. Шу тариқа Султонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи – Александр Хомяков ("Андижон")

Бу турдаги водий дербисига эътибор жуда катта бўлди. "Андижон" ўз майдонида чемпионликка курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдан аввал ҳеч ким бу қадар йирик ҳисоб қайд этилишини тахмин қилмаган бўлса керак. Дисквалификация муддатини ўтаётган Хомяков захира ўриндиғида бўлмаса ҳам унинг шогирдлари кучли рақибни йирик ҳисобда таслим қилишнинг уддасидан чиқишди. Шу тариқа "бургутлар" устози Александр Хомяков турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси – Фарҳод Соҳибжонов ("Андижон")

"Андижон"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида Фарҳод Соҳибжоновнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан у ўйин бошида пенальти ишлади, айнан Соҳибжоновнинг дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтганидан кейин иккинчи гол "Навбаҳор" дарвозасидан ўрин олди. Умуман олганда, Соҳибжонов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва сайтимиз талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Владимир Йовович ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" - "Динамо" учрашувининг 8-дақиқасида мезбонлар вакили Владимир "Месси" Йовович майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва йўлидан чиққан рақибни ортда қолдириб гол уришга эришди. Айнан Йовович томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика