RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Андижон” Суперлига дебютанти билан дуранг ўйнади Новости

“Андижон” Суперлига дебютанти билан дуранг ўйнади

Тошкент шаҳрида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар сешанба куни навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

“Бургутлар”нинг навбатдаги спарринг рақиби Суперлига дебютанти Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди.

"Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков шу куни қуйидаги таркибдан фойдаланди: Асланбек Аҳроров, Хушнуд Авилов, Дмитро Зозуля, Жон Лес Леон, Азамат Исроилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Аҳмадов, Фарҳод Бекмуратов, Муҳаммад Юлдашев, Сирож Мелиев, Тимур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Литвяков, Усмонали Исмоналиев, Абдуллох Олимов, Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов, Бахтиёр Қосимов, Жалолиддин Жумабоев.

Голларга бой бўлган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга эришди. Андижонликларнинг голларига Тимур Усмонов билан Артём Литвяков (пенальтидан) муаллифлик қилди.

Жамоа сафига хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” жамоасига тегишли бўлган Жаҳонгир Аҳмадов билан “Локомотив”нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев келиб қўшилди. Шунингдек марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида мураббийлар африкалик Жон Лес Леонни кўрикдан ўтказиш учун таклиф этган.

“Машъал”га қарши учрашувда Фарҳод Мираҳматов билан Жамшид Ҳасанов бетоб бўлгани сабабли иштирок эта олмаган.

Жамоа сафини дарвозабон Руслан Матниязов билан ярим ҳимоячи Сардор Азимов тарк этди. Матниязов “Қизилқум” билан келишувга эришган бўлса, хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” аъзоси бўлган Сардор Азимов “Қўқон-1912” йиғинига бориб қўшилган.

Андижонликлар 15 февраль куни яна бир синов-назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика