RU

Последние новости

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  46 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

“Андижон”: Стадион ва қароргоҳда иш қизғин ФОТО Новости

“Андижон”: Стадион ва қароргоҳда иш қизғин ФОТО

Ҳадемай мамлакатимизда навбатдаги миллий чемионат ўйинлари старт олади.

Унга ҳар бир жамоа турлича тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан “Андижон” жамоаси ҳам имкон қадар мавсумга пухта ҳозирлик кўришга харакат қилаётир. Жамоа раҳбарияти стадион ва қароргоҳини мавсумга шай холатга келтириш учун астойдил ишга киришган. Жумладан уй учрашувларини ўтказадиган “Соғлом авлод” стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хизматчиларнинг баҳорнинг илк кунларига қадар барча ишларни якунлаб, стадионни идеал холатга келтириши кўзда тутилган. Стадионда ўзига яраша янгиликлар жорий этилиши режалаштирилган ва бу борада иш кетмоқда. 


Фақат бу хусусда кейинроқ маълумот берамиз. Кеча стадионга ташриф буюриб, шунга гувоҳ бўлдикки, ҳар бир трибунадаги ўриндиқлар тозаланиб, пардоз ишлари олиб борилмоқда. “Бургутлар” ўз уйидаги илк учрашувини 11 март куни “Локомотив”га қарши ўтказади. Унга қадар стадионнинг идеал холатга келишига шубҳа йўқ. Дарвоқе, майдоннинг холатига келадиган бўлсак, мухлислар яхши билишса керак, “Соғлом авлод” стадионининг майдонига ажирик ўти ётқизилган. Шу боис майдон баҳор фаслининг илк ойида ям-яшил бўлади дейиш қийин. 

http://championat.asia/upload/storage/199412_680.jpg

Ўтган мавсум жамоа шаҳардаги мехмонхоналарнинг бирида истиқомат қилганди. Жорий йилдан бошлаб эса “Андижон” яна аввалги қароргоҳига қайтадиган бўлди. Жамоа Тошкентда йиғин ўтказаётганида клуб раҳбарияти бундан унумли фойдаланган холда, базада таъмирлаш ишларини олиб борди. Қолаверса жамоа аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида жихозлар олиб келинди. Футболчилар эртага ушбу қароргоҳда йиғилади.



“Андижон” ФК матбуот хизмати.    


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика