RU

Последние новости

08:32Sofascore. «Ал Фейҳа» сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  0 08:05Саудия Про лигаси. Кутилмаганда «Ал Ҳилол» ва «Ал Иттиҳод» бир кунда мағлуб бўлди  2 07:30Расман. «Ал Ҳилол» Неймардан қутилди  3 01:17Омар Момани Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди  4 00:56"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди  5 00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  220 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  12 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  3 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  84 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  14 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган" Новости

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган"

"Андижон" клубининг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати куни кеча Словакиянинг "Белуша" жамоасига қарши беллашувда бироз жароҳат олган тажрибали ҳимоячи, жамоа сардори Ильдар Маматказин билан суҳбат қурди.

- Ильдар жароҳатингиз ҳақида сўрамоқчимиз. Жиддий эмасми?

- Жиддий эмас. Ҳар доимгидек, учраб турадиган турадиган ҳолат. Озгина қошим ёрилди, шу холос. Ҳаммаси жойида.



- Словакия клубига қарши ўйиндан қандай таассурот олдингиз?

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Дурангга мос учрашув бўлди. Жисмоний юкламалар остида ўйнаяпмиз. Асосийси, натижа эмас. Турли тактик схемалар шу ўйинлар орқали синаб кўриляпти. Рақиб ҳам ўзига яраша шаклланган. Тактик, техник ва жанговар жиҳатларга эга. Бу жамоа учинчи дивизион вакили бўлишига қарамасдан, анча яхши таассурот қолдирди. Европа футболининг ҳавоси борлиги сезилиб турибди.

- Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ҳакида нима деган бўлардингиз?

- Анталиядаги йиғинимиз жуда яхши ўтяпти. Асосан, жисмоний тайёргарлик ва ўйин амалиётига эга бўляпмиз. Ҳар хил тактик схемаларни ўйинлар орқали синовдан ўтказяпмиз. Шароитларга келадиган бўлсак, барчаси аъло даражада. Жамоа ичидаги муҳит ҳам жуда яхши. Футболчилар машғулотларда тинимсиз равишда, ўзларини аямасдан бор кучини сарфлашяпти.



- "Андижон" чемпионатнинг илк турини сафарда ОКМКга қарши ўйин билан бошлайди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Ўтган йили ҳам бизга етакчи жамоалардан бири тўғри келган. Бу йил ҳам яна етакчилардан бири билан ўйнаймиз. Ўтган йили исботладикки, бемалол фаворитларга қарши ўйнай оламиз. Шунинг учун ким рўбарў бўлишидан қатъи назар асосий мақсадимиз – фақат ғалаба. Ўтган йили етакчиларга қарши ўйнаб, ўзимизни кўрсата олганимиз боис жамоамизда ғолибона руҳ яхши шаклланган. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам юқори.

- Шунингдек, "Андижон"нинг Анталиядаги спарринг-рақиблари хусусида нима деган бўлардингиз?

- Корея Республикаси U-23 терма жамоаси ёқди. Тезкор ва ҳужумкор. Жисмонан ҳам кучли футболчилардан иборатлиги кўринди. ЦСКАга қарши учрашувда ҳам рақиб юқори даражадаги жамоа эканлиги билиниб турди. Умуман олганда, ўйнаётган рақибларимиз яхши таассурот қолдирмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика