RU

Последние новости

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36

«Андижон» Руслан Мельзитдинов ва Бобуржон Омоновни ўз таркибига қўшиб олди Новости

«Андижон» Руслан Мельзитдинов ва Бобуржон Омоновни ўз таркибига қўшиб олди

Тошкентда йиғин ўтказаётган «Андижон» жамоаси селекция ишларини жадал суръатда олиб бормоқда.

Ҳимоя чизиғидаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида  Бобуржон Омонов таклиф этилди.

Маҳоратли ҳимоячини мухлислар яхши билишса керак бунгача асосан «Бухоро» жамоасида ўйнаб келаётганди. Бугун Омонов «бургутлар» билан расман келишувга эришди ва шу тариқа жорий мавсумни «Андижон»да ўтказадиган бўлди.

29 ёшли футболчи универсал ҳисобланиб, мудофаа чизиғининг исталган чизиғида бирдек ўйнай олади.

Маълумот учун, Бобуржон Омонов ўтган мавсум «Бухоро» таркибида 22та ўйин (жами 1915 дақиқа) ўтказиб, 1та гол ва 4та сариқ карточка қайд этган.
 


«Андижон»нинг навбатдаги хариди - Руслан Мельзитдинов. Тажрибали футболчи ўтган мавсум Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаганди.

Футболчилик фаолияти давомида, «Нефтчи», «Бунёдкор», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Шўртан» ҳамда «Сўғдиёна» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Мельзитдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Олий лигасида (ҳозирги Суперлига) 200га яқин расмий учрашувда майдонга тушганини эътироф этиш лозим.

Шунингдек у ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоа таркибида ҳам расмий учрашувларда иштирок этган.

Руслан бундан ташқари икки бор ўзини хориж клубларида синаб кўрган, хусусан Қозоғистоннинг «Жетису» ва Эроннинг «Нафт МИС» жамоаларида маълум муддат фаолият юритиб қайтган.

1985 йил Фарғона вилоятининг, Қўқон шаҳрида таваллуд топган футболчи сўнгги йилларда майдонда марказий ҳимоячи вазифасини бажариб келмоқда.

Бугун «Андижон» ва Руслан Мельзитдинов ўртасида расман келишувга эришилди.  


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика