RU

Последние новости

08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  0 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  2 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  12 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  134 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди Новости

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди

Суперлига 9-тур доирасидаги "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 3-дақиқасида Абдуллоҳ Олимовнинг олисдан йўллаган жарима тўпини аввалига Санжар Қувватов қўлларидан чиқариб юбориб, иккинчи уринишда ушлаб олди. 8-дақиқада Машариповнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Достон Ҳамдамов боши билан Драган Черанга етказиб берганди. Черан эса яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

16-дақиқада Абдуллоҳ Олимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Санжар Қувватов эгаллаб олди.

18-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Виталий Мирний қайтариб юборди. 

20-дақиқада Жалолиддин Машарипов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага йўллаган зарбасини Виталий Мирний эгаллаб олди. 

28-дақиқада Ойбек Қиличев тўпни ўнг қанотдан олдинга ташланаётган Бобур Амоновга етказиб берди. Бобур эса "Пахтакор" жарима майдончасида турган Фарҳод Бекмуротовни тўп билан таъминлаганди. Фарҳод зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. 

45+1-дақиқада Машарипов томонидан ошириб берилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, Виталий Мирний ажойиб сейв билан жамоасини қутқарди. 

Кейинги дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозага зарба берди, Қувватов ўз ўрнида. 

45+2-дақиқада Илдар Маматказин Драган Черанни ушлаб қолгани учун бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Чераннинг ўзи аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1. 

Иккинчи тайм бошланди.

55-дақиқада меҳмонларнинг хавфли ҳужуми, ўнг қанотдан ошириган тўпга Черан озгина кеч қолди. 

58-дақиқада Убайдуллаевнинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. 61-дақиқада Чераннинг яқин масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

74-дақиқада Ҳамдамов ва Алижоновнинг яқин масофадан тепган тўпларини Мирний қайтариб юборди. Кейинги дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди. 

80-дақиқада Шаҳбоз Жумабоевнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

81-дақиқада Черан оширган тўпни Сергеев дарвозага тепди, Мирний қайтарган тўпни Марат яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 0:2. 

85-дақиқада майдон марказидан бошланган ажойиб ҳужум чиройли комбинация ёрдамида давом эттирилди, Бикмаев эса 18 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди - 0:3. 

Учрашувда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига, 9-тур.

"Андижон" - "Пахтакор" 0:3

Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Найим Қосимов. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.  

Комиссар: Сардор Қудратуллаев. 

Голлар: Драган Черан 45+3 пенальти, - 0:1. Марат Бикмаев 81, - 0:2. Марат Бикмаев 85, - 0:3.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобир Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуротов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 79), Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзимбой Аҳмедов, 74), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов.
Заҳира: Руслан Матниёзов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Сулаймонов, Дониёр Исмоилов, Хушнудбек Авилов, Бобиржон Акбаров.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Одил Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Дарко Симич.
Заҳира: Элдор Суюнов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов. Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудҳожаев, Собир Синдаров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Убайдуллаев 42, Радосав Алексич 64, Марко Симич 67.


Андижан

Суперлига. Тур 9

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Завершен

Пахтакор

Драган Черан - 45', Марат Бикмаев - 81', Марат Бикмаев - 85'

45'
90'
42'  Шахзод Убайдуллаев
45'  Ильдар Маматказин
59'  Абдулло Олимов (Аббос Отаханов)
64'  Радосав Алексич
74'  Абдурахман Абдулхаков (Рузимбай Ахмедов)
79'  Шахзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабаев)
45'  Драган Черан
67'  Марко Симич
76'  Сардор Собирходжаев (Владимир Козак)
78'  Достонбек Хамдамов (Марат Бикмаев)
81'  Марат Бикмаев
85'  Марат Бикмаев
90'  Одилжон Хамробеков (Фаррух Сайфиев)



Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика