RU

Последние новости

07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  0 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  49 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9

"Андижон": Назорат учрашувлари ҳақида Новости

"Андижон": Назорат учрашувлари ҳақида

Теги :  Андижон
Хабарингиз бўлса керак, андижонликлар айни дамда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоамиз кеча “Сўғдиёна” билан назорат учрашувини ташкил этди. Ҳозирча таркибга янги келиб қўшилган футболчилар йўқ. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокара олиб борилмоқда.

Кеча “Бунёдкор” академиясига қарашли машғулот майдонида ўтган учрашувда ҳисоб якунда 1:1 кўринишда бўлди. Ҳисобни аввалига “бургутлар” очишга эришди. Ҳимоячи Жавлон Гусейнов жарима тўпини усталик билан амалга оширди. Дарвоза томон таҳминан 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Гусейнов ажойиб тарзда амалга ошириб, учрашувда ҳисбни очишга эришди – 1:0.

Аммо иккинчи бўлим сўнггиларига борганида жиззахликлар мувозанатни тиклади. Захирадан майдонга тушган Қаҳрамон Баҳодиров ўзини кўрсатди– 1:1.

“Андижон” – “Сўғдиёна” 1:1.

“Андижон”: Хуршид Хўжаев, Турсунбой Хусанов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Мирзакамол Камолов, Роббим Ҳасанов, Фарҳод Бекмуродов, Алишер Тўхтасинов, Тимур Васильев, Алишер Шоғуломов.

Захирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Бахтиёр Қосимов, Артур Маматказин,

Рустам Аъзамов, Абдумалик Абдуллаев, Анвар Бердиев, Фарруҳ Мирзаев, Бобур Акбаров.

“Сўғдиёна”: Темур Ғаниев, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳамедов, Сарвар Жўраев, Элёр Орипов, Жаҳонгир Жиямуродов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров, Сардор Собирхўжаев, Темур Ҳакимов, Фарруҳ Шотурсунов.

Захирадан тушганлар: Музаффар Абдуллаев, Шаҳзод Каримов, Қаҳрамон Баҳодиров, Санжар Риҳсибоев.  

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 21 февраль куни “Нефтчи”га қарши кечади. Режага кўра шу куни Тошкентда йиғин якунига етади.  


ЁШЛАРИМИЗДА ҒАЛАБА

Нозим Муллаохунов бошчилигидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ҳам кеча навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди. “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоасига қарши кечган баҳсда андижонлик ёшлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мураббий қуйидаги таркибдан фойдаланди: Баракатилло Исроилов, Мадамин Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Дилмурод Маҳмудов, Шохруҳ Эргашев, Аброр Комилов, Шохсултон Парпиев, Алишер Абдувоҳидов, Рўзивой Абдуғаффоров, Шохжаҳон Ҳасанов, Салоҳиддин Салоҳиддинов.

Захирадан майдонга тушди: Хотам Ҳайдаров.

Гол: Шохжахон Хасанов.


“Андижон” ФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика