“Навбаҳор” машғулотларига сербиялик 2 футболчи қўшилди
12 янв 2021 20:20
Новости
“Навбаҳор” машғулотларига сербиялик 2 футболчи қўшилди
Бу ҳақда “лочинлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Хабарингиз бор, жамоамиз аъзолари янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Маълумот берганимиздек, машғулотлар кунига икки маҳалдан Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида ўтказилмоқда. Жамоанинг бугунги кечки машғулотида икки нафар сербиялик футболчилар иштирок этди. Улар ҳимоячи Никола Тасич ва ярим ҳимоячи Марко Потенжинендир.
Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлиги доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиши борасида маълумот бергандик. Шундай ўйинларнинг дастлабкиси 13 ва 16 январь кунлари Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказиладиган бўлди.
Андижонликлар билан илк баҳс 13 январь куни Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида соат 12:00 да старт олади”, деб ёзилади клуб хабарида.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии