RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

“Андижон” лагеридан дараклар Новости

“Андижон” лагеридан дараклар

Теги :  Андижон
“Бургутлар”нинг пойтахтдаги йиғини давом этмоқда.

Жамоа аъзолари бунгача “Admiral” меҳмонхонасида истиқомат қилиб келаётганди. Бугун тушликдан сўнг клубимизнинг вақтинчалик қароргоҳи ўзгарди. Айни дамда “Андижон” ФК аъзолари “Оқ-тепа” клуби қароргоҳида истиқомат қилмоқда. Барча шароитларга эга бўлган ушбу база жамоамиз учун ҳар томонлама қулай бўлиши турган гап. Машғулотлар ҳам энди "Оқ-тепа" стадионида ўтади. 

Бугун жамоамиз сафида эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Бир неча йиллардан буён “Андижон” шарафин ҳимоя қилиб келаётган Асрор Раҳмонов билан дўстона равишда хайрлашдик. Унинг келгуси фаолиятига жамоамиз номидан омад тилаб қоламиз. Таркибга эса аввал хабар берганимиздек, Роббим Ҳасанов келиб қўшилди. Сўнгги икки йилни “Навбаҳор”да ўтказган марказий ярим ҳимоячи жорий мавсумни “Андижон”да ўтказиши аниқ бўлди. Бундан ташқари яқинда “Олмалиқ” билан хайрлашган Азамат Исроилов ҳам жамоа машғулотларига қўшилди. Мавсумлар оралиғида маълум муддат “Бухоро” йиғинида бўлган таниқли ҳимоячи Саҳоб Жўраев ҳам бугундан жамоамиз сафига қўшилди. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг жамоамиз сафида қолиши маълум эмас. Агарда ҳар икки томон ўзаро келишувга эришса, катта эхтимол билан Исроилов ва Жўраев ҳам бу йил “Андижон”да ўйнайди. 

Дарвоқе, эртага жамоамиз иккита назорат учрашувида майдонга тушади. Режага кўра соат 11:00да “Бунёдкор” академиясига қарашли машғулот майдонида “Бухоро” билан куч синашилади. Тушликдан сўнг эса яъни, соат 14:30да “Оқ-тепа”га қарши ҳам назорат учрашуви ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад мураббийлар айни дамда йиғинда бўлиб турган ҳар бир футболчига кўпроқ ўйнаш имкониятини бериб, уларни яна бир бор кўздан кечиришдир. 


“Андижон” ФК матбуот хизмати. 


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика