RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  0 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  18 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

“Андижон” клуби раҳбарияти кейинги икки ўйинда ғалаба қозонилса, футболчиларга қанча мукофот пули берилишини маълум қилди Новости

“Андижон” клуби раҳбарияти кейинги икки ўйинда ғалаба қозонилса, футболчиларга қанча мукофот пули берилишини маълум қилди

“Андижон” клуби бугун Ўзбекистон кубоги доирасида Суперлига вакили – “Сўғдиёна”га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади.

Кечки машғулотдан кейин эса жамоа қароргоҳида ифторлик дастурхони ёзилди. Унда бевосита клуб раҳбари Журъатбек Қувватов ҳам иштирок этди. 

Жамоа аъзолари билан учрашув чоғида клуб раҳбари аввало “Янгиер” майдонида қўлга киритилган ғалаба билан табриклади. Шу билан бирга кейинги ўйинларда ҳам футболчилардан янада қатъият ва катта иштиёқ билан ғалаба учун курашишларини сўради. Бунинг учун ўйинчиларни доимо молиявий томондан қўллаб-қувватлашини ҳам билдирди. 

Журъатбек Қувватов шу билан бирга олдинда турган муҳим ўйинлар учун бериладиган мукофот пулларининг миқдорини ҳам очиқ эълон қилди. Унга кўра, “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ғалаба қўлга киритиладиган бўлса, футболчилар учун 15 миллион сўм мукофот пулини ваъда қилди. Шунингдек, 29 апрель куни Про лига доирасида сафарда “Турон” билан бўлиб ўтадиган беллашувда эса ғалаба учун 20 миллион сўм миқдорида мукофот пули билан рағбатлантирилиши маълум қилинди. 

Бундан ташқари, ойлик маошлар бўйича айрим тўпланиб қолган қарздорликлар ҳам режа асосида бартараф этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Бир сўз билан айтганда, жамоа аъзоларининг иш ҳақи умуман қолиб кетмаслиги, бундан мутлақо хавотирга тушмаслиги таъкидланди. Бор куч ва маҳоратларини ғалаба учун сарфлашларини айтган ҳолда мураббий ва футболчиларга тўлиқ ишонишини ҳам қўшимча қилиб ўтди. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика