RU

Последние новости

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  3 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  2 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  28 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди Новости

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди

Теги :  Андижон
Олий лигада кичик танаффус юз бергани боис “Андижон” айни пайтда ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз 21-турда ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади.

Олий лигадаги танаффус натижасида 6 сентябрь куни “бургутлар” қўшни жамоа “Нефтчи”га қарши назорат учрашувини ташкил этишни режалаштиришганди. Бу ўйин “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо фарғоналиклар ўйинни бекор қилишди. Натижада Сергей Ковшов кеча икки томонлама ўйин ўтказиб футболчиларни синаб кўрди. Майдонда “Сариқлар” ва “Кўклар” куч синашишди. Бу баҳсда “Сариқлар” 4:1 ҳисобида устун келди. Иброҳим Отахонов ва Анвар Бердиев дублга эришишган бўлса, “кўклар”дан Лочин Солиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Биринчи бўлимда “Сариқлар” сафида ҳаракат қилган Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев ва Асқар Жадигеров иккинчи таймда “Кўклар” таркибида тўп суришди.   

 “Сариқлар” таркиби: Геннадий Мошняга, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Анвар Бердиев.

“Кўклар” таркиби: Элдор Исабоев, Раҳим Қодиров, Тунсунбой Хусанов, Умрилло Рамозонов, Шохсултон Парпиев, Фарруҳ Мирзаев, Фарҳод Бекмуродов, Шукур Жумабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Абдумалик Абдуллаев, Лочин Солиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хондамир Юлдашев, Хаял Исмоилов.

Голлар: И.Отахонов (2 та), А.Бердиев (2 та) – Л.Солиев.


“Андижон” клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика