RU

Последние новости

18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   31 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  0 17:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  21 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  3 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3

"Андижон" энди хусусий клуб эмасми? Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев жавоб берди Новости

"Андижон" энди хусусий клуб эмасми? Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев жавоб берди

Хабарингиз бор, кеча "Андижон" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлди.

Суҳбат давомида бир қатор қизиқтирган саволларимизга жавоб олдик. Биласиз, "Андижон" жамоаси бунга қадар хусусий клуб мақомида эди. Эндиликда вазият қандай?


"Ҳозирги кунда жамоани Андижон вилояти ҳокимлиги ўз назоратига олган. Хабарингиз бор, вилоят ҳокими мавсум сўнггида футболчилар, мураббийлар, ишчи ходимлар олдида йиғилиб қолган барча қарздорликларни бартараф этди. Бизга жуда яхши бўлгани, ҳозирда декабрь ойи ойликлари ҳам ёпилган. Айни пайтда барча ҳаракатлар, маблағлар 2023 йил учун тўпланяпти. Чунки деярли 99 фоиз жамоалар декабрь ойи маошларини тўлашлари керак. Агар октябрь, ноябрь ойликларини беришган бўлса. Аммо биз ҳам истаймизки, "Андижон" жамоасининг муайян ҳомийси бўлишини. Яширишни ҳожати йўқ, Суперлигада айрим жамоаларнинг аниқ ҳомийлари бор. Масалан "Ўзметкомбинат" "Металлург"нинг ҳомийси, НКМК "Қизилқум", ОКМК АГМК, ҳудудий электор тармоқлари акционерлик жамияти "Сўғдиёна"да, гидроэнергия "Сурхон"да, шу каби муайян ҳомийга эга бўлишни истаймиз. Шанба куни бўлиб ўтган конгрессдан сўнг Абдусалом Азизов билан учрашув бўлиб ўтди. Шунда мен Абдусалом Азизовдан илтимос қилдим. Яқин кунларда эълон қилинадиган футболни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори тайинланаётган экан. Шу қарорга бош ҳомий сифатида "Ўзавтосаноат" корхонасини киритишни илтимос қилдик.

Ўйлайманки, бундай катта компаниянинг ҳомий бўлиши Андижон футболига катта туртки беради. Шундан кейин жамоамизни кучайтира олсак, барибир футболда ҳамма нарса молияга боғлиқ. ПФЛ учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам обрў олиб бера оламиз. Ҳар бир учрашувда 20 мингдан ошиқ мухлис кирса, Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги фан клубимиз ўйинларни ёндириб беради. 2023 йилда ЎФА бизга катта ёрдам берса, ҳомийни ҳам, футболимиз ривожига катта ҳисса қўша оламиз. Бу бевосита Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга таъсир қилади",- дейди Улуғбек Мирзаев. 


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика