RU

Последние новости

12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  2 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  4 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  3 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди? Новости

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди?

"Андижон" клуби Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинидан фойдаланиб Туркиянинг “Антальяспор” клуби билан ҳамкорликда ишлаш бўйича учрашув ўтказди.

“Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” раҳбарияти билан мулоқот жараёни ҳамда клуб инфраструктураси билан яқиндан танишиб чиққач, “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Бунёдкор” клубида ишлаган чоғимда ҳам Загребнинг “Динамо” жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйгандик. Лекин “Антальяспор” билан ҳамкорлигимиз “Динамо” Загребникидан ҳам кўра қизиқарлироқ ва ажойиб руҳда ўтди. 

Эрдем Эрдал кучли мутахассис экан. Ишлаб чиқилган йўл харитаси билан ипидан-игнасигача танишиб чиқдик. Бу клубда жуда катта йўналишлар, футбол ичидаги ва атрофидаги барча ишлар қамраб олинган экан. “Андижон” клубида ҳам худди шундай иш тизимини йўлга қўйишимиз учун йўл харитаси билан эринмасдан таништириб чиқди. Биз ҳам йўл харитасини ўзимизга мўлжаллаб ишлаб чиқамиз. 

Эрдел бизга пулинг ёки ўйинчинг бўлса ҳам юрадиган йўлингни поездда ё самолётда босиб ўтасанми, буни билмасанг ғалабали манзилга етиб бора олмайсан, шу боис узоқ йилга мўлжалланган йўл харитаси бўлиши керак, деган муҳим гапларни айтди. Ушбу масала бўйича биз стратегик режаларни ишлаб чиқишга киришиб кетдик. Яқин кунларда меморандум имзолаймиз. 

Бу ерда май ойида катта семинар бўлар экан ва бизни ҳам таклиф қилишди. Ҳамкорлигимиз икки томонлама самарали бўлишига ишонч кучли. Биз ҳам ўз фикрларимизни ва ғояларимизни билдирганимизда бизни ҳам ўзимизга яраша мутахассис эканимизни англаб етдилар ва фикрларимизни бир жойдан чиқишига туртки берди. 

Албатта, бу учрашувдан нафақат қониқиш ҳосил қилдим, балки хурсанд ҳам бўлдим. Боиси, бир нечта клублар ва хориж мамлакатларида бўлганман. Аммо жаноб Эрдал каби кучли мутахассис билан деярли биринчи бор учрашдим. У жуда самимий ва сирларини беркитмасдан биз билан баҳам кўриб, “Андижон” ҳам ривожланиш истагида эканини ҳисобга олиб, очиқ-ойдин барча ишларини бизга ошкора айтди. 

“Андижон” клубини ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқамиз. Вилоятимиз ҳокимига тақдим этамиз. Жамоамизни Республикада яхши ўринларга олиб чиқишимиз керак. Бу учун мана шундай учрашувлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйишимиз муҳим. Бу борада дастлабки қадамлар ташланяпти. Шу ишга киришдикми, ўз ортимиздан яхши лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ижобий натижаларни қолдириб кетишимиз лозим. Бунга қаттиқ бел боғлаганмиз", - дейди, Улуғбек Абдусатторович.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика