Анчелотти: “Уйга навбатдаги соврин билан қайтмоқчимиз”
11 янв 2023 09:35
Новости
Анчелотти: “Уйга навбатдаги соврин билан қайтмоқчимиз”
“Реал” устози Карло Анчелотти Испания Суперкубоги доирасида бугун тун (23:59)да ўтадиган “Валенсия”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
“Клубимиз учун совринлар муҳим. Ушбу мусобақадаги ўтган йилги муваффақият бизга ишонч, курашишга иштиёқ уйғотди. Бу сафар ҳам худди шундай бўлади деган умиддаман. Уйга яна бир титул билан қайтишимиз учун “Валенсия”га қарши яхши тайёргарлик кўришимиз ва ёрқин ўйин намойиш этишимиз лозим.
Мавсумнинг ушбу қисмида энг яхши формада бўлмаслигимиз кутилганди. Аммо машғулотлардан олган сигналларим ижобий. ” Вильярреал”га қарши баҳс мен ҳайрон қолдирди, бошқа жамоа кузатдим. Барчасини тўғри қилишимиз керак, хусусан, ҳимояланишимиз зарур, чунки бу борада ишлар жойида эмас. Меҳнат қилишимиз лозим. Бироқ, бу жамоа қандай қилиб юқори савияда ҳимояланишни “Вильярреал” билан ўйиндагидан кўра яхшироқ билади”, дейди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии