RU

Последние новости

22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  7 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  4 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3

Анчелотти "Реал"да қолади: Пересдан осон ва тўғри қарор (мутолаа учун) Новости

Анчелотти "Реал"да қолади: Пересдан осон ва тўғри қарор (мутолаа учун)

"Қаймоқранглилар" стабилликни танлашмоқда.

"Реал"нинг 2024 йилнинг 30 июнда шартномаси якунланадиган Карло Анчелотти билан шартномани узайтириши аввало стабилликка урғу бераётганини англатади. Клуб бу ҳолатда ишончга эга бўлишини билади. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Переснинг қарори эса тушунарли ва таваккалдан ҳоли.

Мутахассис "Бернабеу"даги 4 йил мобайнида чемпионлик титули, иккита Испания кубоги ва иккита Чемпионлар лигаси (клуб баёнотида кўрсатилганидек, шунингдек кўплаб иккинчи даражали совринлар)ни ютди ва жорий мавсум Ла Лигани ютиш учун яхши имкониятларга эга. "Мальорка"га қарши миллий чемпионатнинг сўнгги ўйинида қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба "бланкос"га жадвалда юқорида қолишни таъминлайди.



"Реал" шундай мураббийни сақлаб қолдики, у турли масштабдаги юлдузлар билан осон гаплаша олади, бу ўтган йилларда Криштиану Роналдудан тортиб Карим Бенземагача, ҳозир эса Винисиус ва Тони Кроосгача рўй бермоқда. Анчелотти бу масалада ўзининг ёшидаги бошқа мутахассисларга қараганда анча яхши ишламоқда. Унинг жамоасида норозилар йўқ, барча уни яхши кўради ва ҳурмат қилади.

"Қаймоқранглилар" жамоанинг қалби деб ҳисоблайдиган ва фахр бу билан ишда қоладиган мураббийни сақлаб қолишди. У очиқчасига ўйинчилари ёки клубни танқид қилмайди, шунингдек унга содиқ бўлган ОАВдаги инсонларни буни қилмасликка мажбурламайди. У ўзида бори билан ишлайди ва "клуб уни қўллаб-қувватламаётганидан" арз қилмайди. Ҳатто ҳозир ҳам келажакка ишончга эга бўлган итальян узоқ вақтга икки марказий ҳимоячиси сафдан чиққан бўлса ҳам раҳбариятга талаб қўймаган.

Анчелотти жароҳатларга қарамай "Реал"нинг шу таркиби билан уч фронтда рақобат қилишини таъкидлайди. У бунда марказий ҳимоячилар сифатида Начо (бу ойда 34га киради) ва Антонио Рюдигердан фойдаланади ва Орельен Чуамени ва Дани Карвахалдан эса мудофаа марказидаги тажрибасизликка қарамай захира варианти сифатида фойдаланади. Карло ўз ишининг катта профессионали ҳисобланади, аммо Перес мураббийлик масаласига бир қарорга келганда итальяннинг намунали ходимлиги бунга маълум даражада таъсир қилгандир.

Перес "Реал"ни 2006-2009 йиллар истисноси билан 2000 йилдан бери бошқаради. Флорентино барча каби хатоларга йўл қўйган, аммо унинг "қироллик клуби"даги энг буюк президентлардан эканлигига шубҳа йўқ. Гап фақат Европа чемпионлар лигасидаги олтин кубокларда эмас, балки унинг "қаймоқранглилар"дан спорт, маданий ва бизнес гиганд яратганидир. Ва ушбу қувватга тўла қария ҳали тўхташ ҳақида ўйламаяпти. Перес шов-шувларга сабаб бўлган Суперлига ташкилотчиларидан биридир. Испан УЕФА ва деярли бутун футбол тизимидан қўрқмади.



Аммо, нима бўлишидан қатъий назар Перес 76 ёшда. Унинг иштиёқида пасайиш белгилари йўқ, аммо доим ҳам таваккал қилиш мумкинмас. Анчелоттининг жорий мавсум сўнггида кетиши мураббийлик масаласида катта ноаниқликни келтириб чиқарарди. Бундай мутахассисга ўринбосар топиш қийин масала. Итальяннинг ўрнига энг кўп муҳокама қилинганлар "Реал"нинг собиқ ўйинчилари бўлмиш Рауль ва Хаби Алонсо эди. Бундай вариант Зинедин Зидан билан иш берди, аммо яна омад кулиб боқадими? Бу муҳим ва анча ноаниқ масала.

Алонсо шубҳасиз қизиқарли танлов бўларди, аммо у футболдаги ёндашувда ҳам ўзгаришларни ифодаларди. Аниқроғи, гап ўсаётган мураббийнинг ёндашувлари илк кунларданоқ соврин талаб қиладиган клубда ишлаши ҳақида. У балки таркибни ўзига мослаб қайта қуришни хоҳлар, президент эса мухлисларга сабрли бўлишни айтиб, ёш мутахассисга вақт беришга чақириши қийин масала. Перес ёш пайти шундай қилиши мумкин эди, аммо бугунги Флорентино унақа эмас. "Қаймоқранглилар"нинг узоқ йиллик етакчиси ҳозир ортиқча таваккалга ўрин йўқ деб ҳисоблайди.

Шунингдек, одамларни бошқариш масаласи жуда муҳим. Рауль ҳам, Алонсо ҳам супер юлдуз бўлишган, аммо уларнинг ўзи бундай масштабдаги ўйинчилар билан ишлашмаган. Бундеслигада нимадир ўхшашни бошлаган пайт ёш футболчилар гуруҳи (Гранит Жака)ни режаларга ишонтириш бошқа масала. Нимадир ўхшамаётганда Винисиус, Модрич ёки Кроосни ишонтириш эса бошқа. Нафақат ўз ўйинчилари билан, балки бошқалар билан ҳам гаплаша олиш керак. Ҳеч қачон бундай даражада ишламаган ёш мутахассидан кўра Анчелоттидек обрўли мураббийнинг Килиан Мбаппени ёзда жамоага ўтишга кўндириши адолатли ва тўғрироқдир.



Карло шартнома узайтиришидан сўнг "Реал" унинг сўнгги клуби бўлишини айтди. Аммо, бу ундан сўнг фаолиятини якунлашини англатмайди. Янги келишув якунланганидан бироз ўтиб 2026 йилги ЖЧ бошланади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси мавзуси яна кун тартибига чиқса эҳтимолий тайинланишини ўйлаш қизиқ бўлишини айтди. Балки уни Италия ва ҳатто уй-жойга эга бўлган Канада таклиф этар? Ким билади дейсиз. Мутахассисда келажаги ҳақида ўйлаб олиш учун вақт бор, у ҳозирча "қироллик клуби"да ва ҳеч нарса қарамасдан бор кучи билан ишламоқда.


Footballhd.ru ESPN материаллари асосида тайёрлади. Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика