Анчелотти: "Европанинг энг улкан жамоасида ишлаётганимдан мамнунман"
25 авг 2016 23:55
Новости
Анчелотти: "Европанинг энг улкан жамоасида ишлаётганимдан мамнунман"
- "Бавария"да ишлаётганимдан бениҳоят хурсандман. Бу ерда менга жуда катта ҳурмат кўрсатишади. Қўл остимда ажойиб жамоа йиғилган. Мен ҳали немис тилини тўлиқ ўрганганим йўқ. Немис тилини ўрганиш учун ҳафтасига 3 соат шуғулланяпман. Машғулотларни асосан немис тилида ўтказишга ҳаракат қиляпман. Баъзида инглиз ҳамда итальянча гапириб турибман. Бу ерда ҳаммаси жуда зўр. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Футболчилар билан эркин мулоқот қиламиз, ҳазиллашиб турамиз. Бу ажойиб муҳит шаклланишига катта роль ўйнайди. Мен футболчиларга латифалар айтиб беряпман, улар билан зерикиш йўқ.
Ҳавотирга ўрин йўқ, "Бавария" футболчилари қачон ҳазиллашишни, қаерда эса жиддий бўлишни жуда яхши билишади.
"Бавария" қувноқ, ажойиб футболчиларга эга улкан клуб.
Комментарии