Анчелотти: "Агар "Наполи" бирор соврин ютса, албатта қўшиқ айтиб бераман"
23 ноя 2018 12:45
Новости
Анчелотти: "Агар "Наполи" бирор соврин ютса, албатта қўшиқ айтиб бераман"
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, агар жамоа соврин ютса, қўшиқ айтишга тайёр экан.
"Скудетто - орзу. Агар бирор соврин ютсак, албатта қўшиқ айтиб бераман. Куйлаш - футболдан кейинги севимли машғулотим.
Интизом бўйича бизда муаммо йўқ. Ҳар қандай жамоада осмонларда учиб юрадиган инсон бўлади, аммо ҳозирча бунақасини топмадим.
Клуб президенти билан муносабатларимиз? У билан ҳозирча баҳслашганим йўқ, бунга имкон ҳам бўлмади. Ҳаммасини келишиб қиляпмиз. Бир-биримизни ҳурмат қиламиз" - дейди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии