RU

Последние новости

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди Новости

Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди

"Рома", "Тоттенхэм" ва Миср терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мидо 41 ёшида футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчи.

У 2013 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилганди. Шундан сўнг у Миср клубларида мураббий бўлиб ишлади, Саудия Арабистони жамоасини бошқарди.

Мутахассис Қоҳира телеканалига берган интервьюсида шундай деди:

"Саёҳатим ҳали тугамади. Мен Миср Премьер-лигасида ўйнашга қайтишни ўйлаяпман. Агар қайтсам, камида 10 та гол уриш бўйича гаров боғлашим мумкин. Ҳозир у ерда яхши ҳужумчилар йўқ ва бу мени қайтишга руҳлантирмоқда.

Тез орада Миср клубларидан бирига қўшилиб, улар билан машғулот ўтаман. 60 фоиз тайёрман. Мен футболни тарк этмагандим, шунчаки ўн йиллик танаффус олгандим", – деди Мидо.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика