RU

Последние новости

00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  0 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  4 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  39 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  194 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  19 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  8 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  20 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5

Ана холос, иккинчи давра пенальтилар билан бошланди Новости

Ана холос, иккинчи давра пенальтилар билан бошланди

Олий лиганинг иккинчи даврасида дастлабки икки тур ортда қолди.

Қизиғи шундаки, ҳозирча жами 16та ўйин бўлиб ўтган бўлса, шундан 9тасида дарвозалар томон пенальти белгиланди. Лекин футболчиларнинг ҳаммаси ҳам 11 метрлик жарима тўпидан самарали фойдалана олишмади. 

Хусусан 16-турда белгиланган бешта пенальтидан тўрттаси голга айланмади. 17-турда эса фақат битта пенальти амалга ошмай қолди. Қолган учтасида футболчилар мўлжалдан адашишмади. 

16-турда пенальти белгиланган ўйинлар

"ДИНАМО" - "МЕТАЛЛУРГ" 0:3
Нечта пенальти қўйилди?
Битта
Пенальти голга айландими? Йўқ. "Металлург" сардори Ҳикмат Ҳошимов тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
Ўйинни ким бошқарди? Шерзод Қосимов

"НЕФТЧИ" - "ШЎРТАН" 1:1
Нечта пенальти қўйилди?
Битта
Пенальти гол бўлдими? Йўқ. "Нефтчи" футболчиси Музаффар Музаффаров тепган тўпни дарвозабон қайтарди.
Ўйинни ким бошқарди? Вадим Агишев


Суратга изоҳ: Музаффар Музаффаров (ўнгда) пенальтидан гол урганида "Нефтчи" ғалаба қозонарди

"ОЛМАЛИҚ" - "БУХОРО" 1:1
Нечта пенальти қўйилди?
Иккита
Пенальти голга айландими? Фақат биттаси. "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шота Григалашвили нуқтадан адашмади, лекин Игорь Йеличнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
Ўйинни ким бошқарди? Равшан Эрматов

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" 1:1
Нечта пенальти қўйилди?
Битта
Пенальти голга айландими? Йўқ. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Тиаго Безерра тепган тўп тўсинга тегиб қайтди.
Ўйинни ким бошқарди? Валентин Коваленко

17-турда пенальти белгиланган ўйинлар
"СЎҒДИЁНА" - "ЛОКОМОТИВ" 0:4
Нечта пенальти қўйилди?
Битта
Пенальти гол бўлдими? Ҳа. "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев мўлжалдан адашмади.
Ўйинни ким бошқарди? Темур Тўхтасинов

"НАВБАҲОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" 3:2
Нечта пенальти қўйилди?
Иккита
Пенальти голга айландими? Ҳа. "Навбаҳор" сардори Дилшод Жабборов ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов 11 метрлик нуқтадан гол уришди.
Ўйинни ким бошқарди? Вадим Агишев


Суратга изоҳ: Илҳом Юнусов 11 метрлик жарима тўпини бехато бажарди

"БУХОРО" - "НАСАФ" 1:0
Нечта пенальти қўйилди?
Битта
Пенальти голга айландими? Йўқ. "Бухоро" ҳужумчиси Санъат Шихов нуқтадан тўп кирита олмади.
Ўйинни ким бошқарди? Валентин Коваленко
Қизиқ факт: Вадим Агишев билан Валентин Коваленко кетма-кет иккала турда ҳам пенальти қўйган ҳакамлар бўлишди.

Х.Холиқов


Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика