Ана бўлмаса! "Барселона"нинг шов-шувли трансфери амалга ошмайдиган бўлди
26 авг 2024 21:18
Новости
Ана бўлмаса! "Барселона"нинг шов-шувли трансфери амалга ошмайдиган бўлди
Федерико Кьеза "Барселона"га ўтмайди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби трансфер ойнаси ёпилиши олдидан "Ювентус" вингериги харид қилиш имкониятларини кўриб чиқди, аммо айни дамда бир қатор сабабларга кўра бу вариант бекор қилинди. Уларнинг бири - молиявий фэйр-плей.
Каталония клуби янги футболчиларни харид қилиш учун маошларга кетадиган харажатни камамйтира олмади. Каталонияликлар Кьеза трансфери учун маошни ҳисобга олмаганда 12 млн. евро тўлашига тўғри келарди. "Барселона" ҳозир бундай харажатларга қўл ура олмайди.
Бундан ташқари, "Барселона"дагилар жамоа ҳужум чизиғи шундоқ ҳам кучли деб ҳисоблашмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии