Аморим: "Стандартлар ўйинни ўзгартирди ва ўлдирди"
05 дек 2024 16:56
Новости
Аморим: "Стандартлар ўйинни ўзгартирди ва ўлдирди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоасининг АПЛ 14-тури доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин (0:2) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Ушбу учрашувдаги мағлубият 39 ёшли португалиялик бош мураббийлигидаги МЮ учун биринчиси бўлди, бунгача жамоа "Ипсвич" билан дуранг ўйнади (1:1), шунингдек, "Эвертон" (4:0) ва "Буде-Глимт"ни (3:2) мағлуб этди.
"Стандартлар ўйинни ўзгартирди. Стандартлар ўйинни ўлдирди. Бурчак зарбаларида "Арсенал"нинг аксарият ўйинчилари дарвозабонимиз атрофида тўпланишди, тўп учун курашиш деярли имконсиз эди. МЮ бундай вазиятларда ҳимояни мустаҳкам тутиши керак. Биз кучайишимиз кераклигини аллақачон биламиз", – деди Аморим.
"Манчестер Юнайтед" 19 очко билан турнир жадвалида 11-ўринга тушиб кетди, "Арсенал" 28 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии