RU

Последние новости

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  2 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз” Новости

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз”

“Динамо” клуби ҳужумчиси Амиржон Сафаров Суперлиганинг 11-туридан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Футболга кириб келиш қандай бўлган?
- 1995 йил Самарқанд шаҳарда туғилганман. Акам Акмал Сафаров Мотрид маҳалламиздаги футбол тўгарагига қатнарди. Акамга ҳавас қилиб, 2006 йилдан бошлаб 11 ёшимдан биринчи мураббийим Саме Эгамбердиев қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман.

- “Динамо”даги фаолият қандай бошланганди?

- 2016 йил “Динамо” билан биринчи лигада ўйнагандим. Мақсадимиз олий лигага чиқиш эди ва шу йил биринчи лигада тўпурар бўлгандим. Жамоам эса олий лигага чиққанди. 2017 йилдан олий лигада ўйнай бошлаганман.

- Нима учун айнан ҳужумчи бўлгансиз ёки мураббий маслаҳат берганми?

- Ҳужумчи бўлиш ва гол уриш ёқади. Ёшлигимдан ҳужумчиларни кўриб ҳавас қилардим ва ҳужумчи бўламан деб ният қилганман.

- Бу мавсум Суперлигага қайтарилган “Динамо”нинг ишлари чакки эмас. Мавсум охирида қайси ўринни эгаллаймиз деб ўйлайсиз?

- “Динамо”нинг мақсади иложи борича юқори ўринларга чиқиш. Ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба учун тушамиз.

- “Динамо” ўз майдонида исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнамоқда ва умуман ютқазмаяпти. Бироқ сафардаги баҳсларда бунинг буткул аксини кўраяпмиз. Бунга бирор сабаб айта оласизми?

- Тўғри сафардаги ўйинларимиз ижобий бўлмаяпти. Буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Сафардаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониш ва ҳужумкор ўйнашга интиламиз. Барибир исталган клуб ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида янада кучли ўйнайди.

- Суперлиганинг 11-турини водийда “Қўқон-1912”га қарши ўтказасизлар. Бу ўйин Қўқондаги стадионнинг очилишига тўғри келмоқда...

- Қўқонда шу куни стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтишидан хабаримиз бор. Лекин биз Қўқонга фақат ва фақат ғалаба учун борамиз. Уёғини ўйин кўрсатади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика