RU

Последние новости

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз" Новости

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз"

“Нефтчи” иккинчи даврани омадли бошлади. Жамоа кеча ўзи учун бироз ноқулай рақиб бўлган “Шўртан”ни қабул қилди.
Учрашувда Отабек Исроиловнинг дубли фарғоналикларга уч очко келтирди. Мазкур ўйиндан сўнг, фарғоналиклар устози Амет Меметнинг фикрларини тингладик.

- Амет Абдуллаевич, аввало жамоангизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Учрашув ҳусусида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин жуда мураккаб кечди. Қандай бўлмасин стадионга келган мухлисларимизни хурсанд қилмасак бўлмасди. Шунинг учун натижага кўрсатишга мажбур эдик. Бунинг уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли.

Бугун жамоам ўз ўйинини тўлиқ кўрсатди дея олмайман. Давралар оралиғида таркибимизга бир қатор янги футболчиларни жалб этдик. Уларнинг олдинги ўйинчилар билан тўлиқ тушуниб кетишлари учун озгина вақт керак бўлади.

Тошкентда ташкил этилган йиғин давомида бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Ана шу ўйинларда йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Олдинда қилинадиган ишлар кўп ҳали. Ўйлайманки, вақт ўтгани сари, турдан-турга ўйинимиз янада шаклланиб боради.

Бугунги ўйинда оптимал таркибни туширишни имкони бўлмади. Албатта, бунга бир қатор ўзига хос сабаблар бор. Хусусан, Бахтиёр Ёқубов ва Ғулом Ўруновда жароҳат мавжуд. Ёқубов қанотда тезкор ҳаракатлари билан доим ижобий таассурот қолдириб келган. Ўрунов эса Пахтакорда марказий ярим ҳимояда барқарор ўйин намойиш этган. Ҳар иккаласи ҳам маҳоратли футболчилардир. Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Ғуломни шерлардан трансферини тўлиқ сотиб олдик. Эндиликда футболчи Нефтчига тегишли.  

Умуман олганда, ҳозирги таркибимиздан қониқиш хосил қилмоқдаман. Айниқса, дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Бугунги ўйинда дарвозамизни қўриқлаган Ғайрат Ҳасановни маҳоратли посбон деб биламан.

Чемпионатни кучли олтиликда якунлашга ҳаракат қиламиз. Учликдаги жамоалар билан ўртамиздаги очколар фарқи кўп. Лекин биз ҳар бир ўйинда очко жамғариб, имкон қадар юқори ўринни банд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика