RU

Последние новости

12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0

Амет Мемет: "Ҳисоб йирик бўлиши ҳам мумкин эди" Новости

Амет Мемет: "Ҳисоб йирик бўлиши ҳам мумкин эди"

"Нефтчи" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг майдон эгалари устози Амет Мемет ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Рақибимиз мусобақа аутсайдер эди. Ўйиндан олдин мен йигитларга бўшашмасликни уқтиргандим. Аммо барибир футболчилар барибир ўзларини йиғиб олишмади. Оддий ҳолларда тўп йўқотишлар кўп кузатилди".

"Иккинчи бўлимда ҳисобни янада йириклаштиришимиз мумкин эди, аммо мен кам майдонга тушаётган футболчиларга имкон беришга қарор қилдим. Сабаби 2:0 ҳисоби бизни қониқтирар эди. Мухлислар йирик ғалабани хоҳлашади. Аммо клуб кейинги ўйинларни ҳам ўйлаш керак, дейлик бугун 5:0 ҳисобида ғолиб чиқдик, аммо ёшларга имкон бермадик. Битта таркиб билан бутун мавсумни ўтказиб бўлмаслигини ҳам тушуниш керак".

"Носир Отақўзиев ўтган ўйинда майдонга тушиб гол урди, айни пайтда у яхши формада. Агар бугун тушганида балки яна гол уриши мумкин эди, буни инкор қилмайман. Бироқ мен ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслиги учун ёш Отабек Исроиловга имкон беришга қарор қилдим Барча кўрди, Исроилов ўйинда гол уришга интилди, бироз омад етишмади ҳолос".

"Менимча олий лигада қолиш учун "Қизилқум", "Шўртан" ва "Гулистон" клублари охиригача кураш олиб боришади".


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика