"Америка кубоги-2016": Мусобақага қуръа ташланди
22 фев 2016 08:27
Новости
"Америка кубоги-2016": Мусобақага қуръа ташланди
Шу йилнинг 3-26 июнь кунлари оралиғида АҚШда Америка кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Бу сафарги мусобақа олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Биринчи Америка кубоги 1916 йил ўтказилган. Бу йил ушбу мусобақага 100 йил тўлгани учун КОНМЕБОЛ ва КОНКАКАФ минтақалари бирлашган ҳолда "Марказий Копа Америка" мусобақасини ўтказишади.
Унда Шимолий ва Жанубий Американинг энг кучли 16та терма жамоаси қатнашади. АҚШнинг 10та шаҳрида бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатининг финал босқичига бугун қуръа ташланди.
"А" гуруҳи: АҚШ, Колумбия, Коста Рика, Парагвай.
"B" гуруҳи: Бразилия, Эквадор, Гаити, Перу.
"C" гуруҳи: Мексика, Уругвай, Ямайка, Венесуэла.
"D" гуруҳи: Аргентина, Чили, Панама, Боливия.
Комментарии