RU

Последние новости

23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  3 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  69 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Аллегри ўрни ҳозирча хавфсиз, аммо "Ювентус" Зидан ва Конте ҳақида ўйламоқда Новости

Аллегри ўрни ҳозирча хавфсиз, аммо "Ювентус" Зидан ва Конте ҳақида ўйламоқда

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳозирча ўрнида қолади.

Турин клуби раҳбарияти А Сериядаги решқадами "Наполи"га йирик 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгани учун жамоа устозидан ранжиганга ўхшайди. "Бьянконери" Диего Армандо Марадона номидаги ўйингоҳда сўнгги ўттиз йилликдаги энг ёмон мағлубиятлардан бирини қабул қилиб олди. Бу эса ўша ўйин мезбонларига ушбу мавсумда ким чемпион бўлиши ҳақида хабар йўллаш имконини берди. Неаполь клуби айни пайтда "Юве"дан 10 очко кўпроқ жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида ҳукмронлигини давом эттирмоқда. Улар 30 йилдан ортиқ вақтдан кейин илк бор Скудетто томон ҳаммадан тез одимламоқда.

Клуб раҳбарлари йирик мағлубиятда Аллегрини бош айбдор деб билса-да, унинг кетма-кет 8 та ўйинда шогирдларини ғалаба томон етаклаганини қадрлайди ва чемпионатнинг бу босқичида уни ишдан бўшатиш ҳақида ўйламаяпти.

Айни паллада клубнинг келажакдаги режалари муҳокама қилинмоқда ва Аллегрининг 2025 йилгача йиллик 7,5 млн евро ишлаб топишини белгиловчи битими уни ҳимоя қиладиган нарса бўлиб турибди.

Шунга қарамай, "Ювентус" ҳали ҳам Зинедин Зидан ва Антонио Контедан бирини ёзда тайинлаш ғоясини жиддий ўйлаб кўрмоқда. Бироқ асосий муаммо бу ғоя билан боғлиқ харажатлардир. Аллегрини ишдан бўшатиш ва иккита элита мураббийлардан бирини олиб келиш 60-90 млн еврога тушади. Бу ҳозирда молиявий масалалар бўйича тергов қилинаётган клуб учун катта маблағ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика