Аллегри: "Фақатгина "Наполи" бу ерда ғалаба қозонган"
		
		24 дек 2023 11:33
        Новости	
	 
				 
				Аллегри: "Фақатгина "Наполи" бу ерда ғалаба қозонган"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серияда "Фрозиноне" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
			"Яхши ўйин ўтказдик, бу стадионда фақатгина "Наполи" ғалаба қозона олганди. Бу ерда мўжизавий атмосфера ҳукмрон, бирор жамоага осон бўлмайди.
Биринчи таймда қийналдик, кўплаб вазиятлар яратдик ва фақатгина бир гол урдик. Бу нормал ҳолат. Иккинчи бўлимда эса қанотларни кучайтирдик.
Ўтказиб юборилган голни ҳали кўрмадим, аммо бундай вазиятда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Нима бўлганда ҳам голга муносиб жавоб бердик.
Йилдиз ва Душан учун хурсандман. Бизнинг жамоамиз доимо охиригача курашади ва мағлуб бўлишни истамайди", - деди Аллегри.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии