RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Аллегри фаолияти давомида амал қилган қоидалари ҳақида китоб ёзди Новости

Аллегри фаолияти давомида амал қилган қоидалари ҳақида китоб ёзди

Унинг китоби футболга оид қонун-қоидалар тўплами бўлди. У ўйинни таҳлил қилиш учун унга бор йўғи 15 дақиқа кифоя эканини ҳам тушунтириб берди.

Ҳаётий воқеаларга оид фалсафий тезислар

Апрель ойида Массимилиано Аллегрининг “Бу жуда осон” номли китоби чоп этилди. Ушбу асар футболчи ҳамда мураббийлар номи остида нашр қилинган китоблардан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, асар бутунлай Максга тегишли. Сабаби иш жараёнида унга ҳеч бир журналист ва ёзувчи ёрдам бергани йўқ. Иккинчидан, Аллегрининг китоби – ҳаётидаги воқеалар акс этган автобиография эмас. У — мураббийнинг фаолияти мобайнида пайдо бўлган қоидалар тўплами.

Китобда умумий 32та қоида бор. Биз шулардан энг муҳим 8тасини эътиборингизга тақдим этмоқчимиз.

Бизга қанча кам нарса ўргатишса, шунча кўп нарсани ўрганамиз

2018 йил ёзда “Ювентус” билан U23 жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Аллегри тажриба ўтказиб кўрди: ўйинчилар схемасини тузмади ва уларга тактик томондан ҳеч қандай йўналиш бермади. Мураббий жамоага вазифа берилмаганда уларнинг жойлашуви қандай бўлиши ва ўйинчилар қай ҳолатда ҳаракатланишини кузатиш унга қизиқ туюлди.

Дастлабки 15 дақиқада улар жуда қийин ўтди. Мен ҳеч қандай фикр билдирмадим, шунчаки томоша қилиб турдим, – дейди Аллегри. – Кейин Даниэле Ругани шерикларига буйруқ бериб, уларни жойлаштираётганини пайқадим. У бу ишни ўз-ўзидан бажарди ва конструктив ўйин ташкил қилишга ҳаракат қилди, муҳим қарорлар қабул қила бошлади. Мен айнан шу нарсани кутган эдим. Бир тарафдан, танлаш имкониятини футболчиларнинг ўзига қўйиб бериш керак. Шунингдек, уларни қатъий схемаларда ўйнашга мажбур қилмасдан, ўзларини кашф қилишлари учун имкон яратиш зарур”.

Аллегрининг сўзларига қараганда, бундай концепция болалар билан ишлашда қанчалик яхши иш берса, профессионалларга ҳам шунчалик фойдали бўлади. У футболчиларни мураббийларнинг ғоялари билан тарбиялашини — ота-она боласига кроссовканинг боғичини қандай боғлаш кераклигини ўргатган жараёнга ўхшатади. “Болага вазифани кўрсатиш керак ҳамда у асосий кўзланган мақсадни тушунганига ишонч ҳосил қилиш даркор, – ёзади Массимилиано. – Аммо сиз ўргатаётган “боғлаш” методи унга тўғри келмаслиги, болага қийинчилик туғдириши мумкин. Шунинг учун, ўзи импровизация қилишига қўйиб беринг. Энг асосийси, у мақсадига эришсин ва ижобий натижа бўлсин. Агар оёқ кийим боғичини 10дан ортиқ усул билан боғлаш мумкин деб бирма-бир санай бошласангиз, уни чалкаштириб юборишингиз мумкин”.

Оддийлик – энг мушкул нарса

Аллегри Чемпионлар Лигаси (2015/16) 1/8 финалининг биринчи баҳсида “Бавария”га (2:2) қарши ўйинни ёдга олади. Унинг сўзларига қараганда, Пеп Гвардиола қўл остидаги ўша жамоа тенги йўқ клуб эди. Улар ҳаттоки, турнир ғолиби бўлган “Реал”дан ҳам кучлироқ экан. Аммо “Юве” ажойиб формада бўлган "Кекса синьора" турнирни муваффақиятсиз бошлаган бўлишига қарамай, чемпионатнинг биринчи поғонасига чиқиб олади. Улар Рождестводан кейин 19та гол уриб, атиги битта гол ўтказиб юборган. Учрашувдан олдин Аллегри оптимист бўлган: “Ўйин услуби жуда оддий. Ҳимоя чизиғидан тўпни ҳавога кўтармай (ердан тўп ошириш орқали) олиб чиқамиз. Манжукич ё орқароққа қайтади, ё қанотга қараб ҳаракатланади ва шу йўл орқали ўзи билан ҳимоячини олиб кетиб, бўш зона очиб беради.

Аммо биринчи таймда бу ғоя иш бермади. ҲЕЧ НАРСА ЎХШАМАДИ. Биз ҳақиқатдан ҳам жуда оддий ҳаракат қилгандик. Роббен, Коста, Тиаго, Видаль ва Алаба эса бизни "янчиб ташлаганди". Биз майдоннинг ярмига ҳам кела олмадик. Аммо фақат тайм сўнгида гол ўтказиб юбордик. Мен ҳаттоки Мюллернинг голини кўрмай ҳам қолдим. Ўша пайт кийиниш хонасига кириб нима дейиш ва қандай тактика қўллаш зарурлиги ҳақида ўйлардим”.


Массимилиано 15 дақиқалик танаффус вақтида мураббий ўйинчилари билан гаплашиб ўтиролмаслигини таъкидлайди. Лекин кўпчилик буни билмайди. Футболчиларга фақат энг муҳим гапини айтиб олиши учун бош мураббийга бор йўғи 3 дақиқа берилар экан.

“Мен йигитларнинг кўзларига қараб, умидсизликни кўрганим йўқ. Тўғри, улар тушкунликка тушганди, бироқ таслим бўлиш ниятлари йўқ эди. Шунда менинг оддий сўзларим уларга ижобий таъсир қилишини тушунган эдим. Аллегри уларга шундай деган эди: “Сиз муваффақиятга ишонасиз, буни биламан. Агар қатъиятли бўлсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Ғолиб бўлинглар! Сизлар рақибда анча юқоридасиз ва жисмоний жиҳатдан ҳам кучлисиз. Майдонга тушиб, аслида қандай ўйинчи эканингизни “Бавария”га исботлаб беринг!"

Иккинчи таймда “Юве” яна гол ўтказди. Аммо Пауло Дибала ва Стефано Стураронинг голлари туфайли дуранг натижа қайд этилди. “Уйда — 2:2. Ҳа, бу хурсанд бўлишга арзийдиган натижа эмас, – дейди Аллегри. – Аммо бу ҳисоб ҳам ўша пайт биз учун жуда муҳим эди. Жамоа мени шунчаки эшитмаганидан хурсанд бўлдим. Улар сўзларимга қулоқ солиб, барча айтганларимни қилишган эди. Биласизми, ўшанда турли хил қийин тактикалар эмас, балки футболнинг оддий бир ёзилмаган қонуни бизни мағлубиятдан сақлаб қолган эди”.

Менга роботлар эмас, фикрлайдиган ўйинчилар керак

“Менга ёш болалар жамоаси мураббийлари ўйинчиларига қандай буйруқ беришини айтиб беришганди, – ёзади Аллегри. – “Мана бу нуқтагача бор, тўпни “тўққизинчи рақам”га ошир, у эса “еттинчи”га пас берсин. Бу вақт ичида “иккинчи” қанот томонга югуриб тўпни ушлаб олсин ва ҳужумчига уни ҳаводан етказиб берсин”. Буларни 12 ёшли болаларга айтишади! Мен эса шундай буйруқларни эшитсам, жахлим чиқиб кетади.

Хоп, ўша пайт гол уриш учун “тўққизинчи”нинг ўзида ажойиб имкон бўлса-чи?! Нега энди “еттинчига” пас бериши керак? Мураббий шундай дегани учунми? “10-рақам” 3тасини алдаб ўтиб, гол ура олсачи? Хўш, шундай пайт “саккизинчи”га тўпни ошириб бериш шартми? Сабаби, кеча бўлган машғулотда бу усулни 5 маротаба машқ қилишганими? Шундай вақтларда ҳеч ким қайсидир усул ўхшамай қолишини инобатга олмайди – бу роботлар учун бошқотирма. А Сериядаги шундай “ғоялар” менинг асабимга тегади. Мураббий ўйинчиларнинг ижодкорлиги ҳамда ташаббускорлигини йўққа чиқариши мумкин. Улар ҳимоячиларни ҳужумчини икки киши бўлиб қарши олиш ва бир-бирларидан қолаётган бўш нуқтани ёпиб боришга ўргатишади. Рақиб билан бирга-бир қолган ҳимоячи эса нима қилишини билмай қолади”.

Аллегрининг фикрича, академияларнинг асосий қисми қарор қабул қила олмайдиган ва мураббийларга боғланиб қолган “роботлар” тайёрлаб бераётган экан. "Менга тирик, яхши фикрлайдиган футболчилар керак", – дейди Макс.

Ҳиссиётларинга ишон. Лекин нимадандир таъсирланган пайтингда эмас!

Ўзини қизиққон мураббий дейишлари Аллегрини кулгисига сабаб бўлади. Макснинг айтишича, у ҳис-туйғуларини яхши бошқара олади ва ҳиссиётларга унчалик ҳам ишонмайди. Аммо мураббий фикрича, унинг бор кучи ҳам айнан шунда экан – у ўзини жуда яхши билади.

“Ўзини ва бирга ишлайдиган одамлари қанақа эканини билиш — футболда муҳим. Бир куни Адриано Галлиани менга шундай деди: “Нима деб ўйлайсан, биз нега Сильвио Берлускони билан 30 йилдан бери фаолият юритамиз? Сабаби у нима демоқчилигини мен яхши биламан”, – гапириб берарди Массимилиано.

Агар жамоа мағлуб бўлаётган вақтда, мураббий тўғри қарор қабул қилиб, аниқ йўлни танлай олса, улар ғолиб чиқишига Макснинг ишончи комил экан. Лекин асабийлигини енга олмаса мағлуб бўлишлари ҳам ҳеч гап эмас. У ўзини амалиётчи-мураббийлар қаторига қўшади. У учун инстинктлар муҳим. “Мен ўйинни 24 соат кўрсам ҳам, уни таҳлил қила олмайман. Лекин энг муҳим жиҳатини тушунишим учун 15 дақиқа менга етарлидир”.

Мағлубиятлардан кейин Аллегри икки статистик кўрсаткичга эътиборини қаратади: қоида бузишлар сони ва ҳаводаги ютилган курашлар. “Қоидабузарликлар қанча кўп бўлса, биз тўпга шунча яқин бўламиз, – тушунтиради у. – Сиз тажоввузкормисиз? Демак ҳали ўйин ичидасиз. Қолган нарсалар эса унчалик муҳим эмас”.

Ҳиссиётлар мавзусига қайтар экан, Массимилиано қуйидаги ўхшашликни келтиради: “Агар масофани шартли равишда 1000 метр деб белгиласам, барча футболчилар 900 метргача озми-кўпми нима қилиш кераклигини билади. Охирги 100 метрда эса фарқликлар келиб чиқади. Ўзида совуққонлик, ҳиссиётларига ишонадиган ва қарор қабул қила оладиган ўйинчилар ҳам топилади. Айнан шу нарса, схема ҳамда таҳлил эмас (!), уларни яхши ҳамда буюк футболчилар сирасига ажратишда ёрдам беради”.

Ғалаба қозониш учун имкониятдан фойдаланиб қол

“Масалан, яхши ўйинчи казинода қачон ғалаба қозониш учун имкон етарли эканини билади, – шундай ҳисоблайди Аллегри. – Футболда ҳам деярли шунақа. Керакли лаҳзани ушлаб қолиш зарур”. Сўзларига исбот сифатида у қуйидаги воқеани мисол қилиб келтиради: Чемпионлар Лигасида (2017/18) “Тоттенхэм”га қарши жавоб учрашуви: Улар билан Туринда 2:2 ҳисобда дуранг ўйнадик. Лондонда эса мезбонлар 1:0 билан олдинда эди. Биринчи тайм тугади.

“Олдинга чиқиб олиш учун эса биз тўп ўтказмай, 2та гол уришимиз керак эди. Хўш, мана шундай вазиятда нима қилиш керак? Мен иккита тезкор ўйинчини майдонга тушуришга, қанотни кучайтиришга ҳаракат қилдим. Бенатияни сафдан олиб, Бардзальини марказга қўйдим. Ўнг қанотга Лихтштайнерни,  чап қанотга эса Асамоани (Матюидининг ўрнига) тушурдим. Бу тавакалл қилинган тактика эди. Аммо мен буни тўғри қилган эдим. Казинода ҳам атиги 15 дақиқа ўйнайсиз ва шу вақт ичида ё салбий, ё ижобий натижага эришасиз”, – ёзади Аллегри.

Майдонга Лихтштайнер тушганидан 3 дақиқа ўтиб, Игуаинга ассистлик қилди. Яна 3 дақиқадан кейин Дибала иккинчи голни урди. “Агар мен шу ўйинчиларни айнан ўша вақт майдонга тушурмаганимда, “Ювентус” ЕЧЛдан чиқиб кетган бўлар эди”, – дейди ишонч билан Макс.

Мураббий жамоада ҳукмрон эмас, авторитетга эга бўлиши керак

Аллегри "Ювентус"даги илк мавсумини ва 2014/15 йилги мавсумдаги "Чезена"га қарши ўйинни (2:2) ёдга олади: "Февраль, биз Чезенага йўл олдик – ўз ўйинида дуранг ўйнаган "Рома"дан қочиб кетиш учун ажойиб имкониятга эга эдик, – дейди Массимилиано. – Мезбонлар дастлабки дақиқалардан агрессив футбол намойиш қилди ва бизга ўйнашга имкон қолдиришмади. ОАВ ўйиндан олдин таъкидлаганидек, "ўлжа" бўлиш ниятлари йўқлигини исботлаб қўйишди. Пирло хато қилди ва биз биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик. Лекин жамоа ўзини йўқотиб қўймади ва тезда ҳисобни тенглаштирди ҳамда олдинга ўтиб олдик. Лекин яна гол қўйиб юбордик, ўйин охирида эса пенальтидан ура олмадик. Қисқаси, кўзланган ниятимизга етмадик".

"Ўйиндан сўнг мен футболчиларга уларнинг елкасидаги масъулиятни эслатишга ҳаракат қилдим. Ҳотиржам эдим ва биз бирга ўйинни таҳлил қилдик. Қатъий гапирсам ҳам ҳеч кимни айбламасдим. Қўл остимда тажрибали футболчилар тўпланганди. Улар шундоқ ҳам етарлича талабчан эдилар ва бундай натижа қониқарсизлигини тушуниб турардилар. Мен ўз ҳукмронлигимни намойиш қилишимга эса ҳожат йўқ эди. Шунчаки ўз авторитетимни ёдга солиб қўйсам кифая эди", – тушунтиради Аллегри.

Мутахассис сўзларига кўра, у "Ювентус"га келганида уни мунтазам равишда Антонио Конте билан солиштиришарди. Аввалги мураббий қаттиққўл бўлгани, барча нарсани яхши идора қилганини, Аллегрининг характери эса нисбатан юмшоқлигини таъкидлашарди. "Мени овозини баландлатмай кўп нарса ўргатган мураббийларим бўлган. Аммо қаттиқ бақирган, лекин фойдасиз ҳаракат қилганлари ҳам бор эди, – дейди Массимилиано. – Конте, албатта иккинчи тоифага кирмайди, бироқ футболчилардан устунлигингизни кўрсатишга уруниш доим ҳам тўғри қарор бўлавермайди".

Қанчалик қониқиш ҳисси кучли бўлиб бўшашсангиз, ғалаба қозониш имкониятлари шу қадар паст бўлади

Аллегри бу қоида нафақат футболда, балки спортнинг исталган турида амал қилиниши даркорлигини таъкидлайди. Унинг фикрича жамоани доимо юқори спорт формасида ушлаб туриш ва бўшашиб, тўхтаб қолишга имкон бермаслик зарур. Бунга Массимилиано 2018/19 йилги мавсум Италия Кубоги доирасида "Юве" - "Аталанта"га мағлуб бўлган (0:3) ўйинни мисол қилиб келтиради. "Аталанта" майдонида ўйин ўтказиш доимо оғир. Бу сафар эса менда қўшимча қандайдир ҳавотир бор эди, – дейди Аллегри. – Кубок ўйинидан уч кун аввал биз Римда, қийинчиликларга қарамай, "Лацио"ни енгдик. Улар биринчи бўлимда учта эмас, бор йўғи битта гол ургани бизнинг омадимиз эди".

"Мен хато қилдим. Футболчиларни ўз холига қўйиб қўйдим, улар эса катта эҳтимол билан: "Лацио"ни енгдик-ми, демак бу ерда ҳам ғалаба бизники деб ўйлашган". "Аталанта" бизга умуман имкон қолдирмади – 0:3. Биз ҳимояда камида иккита ўта қўпол хатога йўл қўйдик. Ҳа, ҳимоя чизиғида йўқотишлар бор эди: Бонуччи, Бардзальи, Бенатия. Қисқа вақт ичида Кьеллини ҳам жароҳатланди. Лекин бу баҳона бўла олмасди. Биз ёмон ўйин намойиш қилдик, ярим финалга чиқишга лойиқ эмасдик. Бу мағлубият бизнинг фойдамизга ишлади десам бўлади. Бизни осмондан ерга тушириб қўйишди".

Таҳлил вазиятга ойдинлик киритади, фикрни сингдириш эса куч беради

Аллегри таҳлилларга таянган ҳолда, рақиб ҳаракатлари борасида аниқ кўрсатмалар бериши ҳар доим ҳам тўғри эмас. Унинг фикрича, мураббий маълум рақибга қарши маълум бир вазиятда қандай ҳаракатланишни аниқ, тушунарли қилиб айтиб бериши мумкин. Лекин бу ижобий натижа келтиради дегани эмас. Ана шундай вазиятларда ҳиссиётларингизга мурожаат қилишингиз, футболчиларни руҳлантира олишингиз зарур.

Массимилиано 2011/12 йилги мавсумда "Лечче" – "Милан" баҳсини ёдга олади: Биринчи бўлимдан сўнг, жамоа 0:3 ҳисобида ортда қолаётганди. "Танаффусда мен ўзимни тутиб тура олмадим. Қўлимдан келганча бақирдим. Режам иш бермагани кундек равшан эди. Деярли "ўлиб бўлган" жамоага янги ҳаёт, янги руҳ беришга ҳаракат қилдим".

Аллегри Боатенг ва Аквилани ўрнига Робиньо ва Амброзинини майдонга туширди. Кевин-Принс хет-трик қайд этди, яна битта гол ҳимоячи Марио Йепес ҳисобига ёзилди. "Милан" 4:3 ҳисобида ғалабани тантана қилди. “Ўшанда таҳлил иш бермаган, лекин руҳий таъсир ўтказиш фойда берган, – ёзади Макс. – Рақиб ўша-ўша эди. Аммо биринчи таймда улар 3:0 ютган бўлса, иккинчи бўлимни 0:4 ҳисобида ютқазишди. Буни тактика, техник кўрсаткичлар билан тушунтириб бўлмайди. Бу фақатгина психология билан боғлиқ. Баъзида эса бу энг муҳими".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика