RU

Последние новости

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  77 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  40 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп" Новости

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Верона"га фақатгина 1 гол урилганидан мамнун эмас.

Турин клуби бош мураббийи ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

"Қийин ўйин бўлишини билардик, чунки "Верона" жисмонан жуда кучли ва яхши маҳоратга эга футболчилари бор. Иккала жамоада ҳам голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди, бироқ амалга ошира олмадик. Якунда ўзимизга керакли натижага эришдик.

Бироқ унчалик яхши ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Сўнгги 5 дақиқаликда биз олдинга ўтишимиз ва иккинчи голни уришимиз, босим уюштиришимиз керак эди. "Верона"га эса жарима майдончамизга тўпни ташлаб қўйса етарли бўларди. Агарда рақиблар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозир бошқача кайфиятда ўтирган бўлардим.

Майдонда 59 очко жамғардик. Ушбу ғалаба ортидан "Интер" ва айни дамда "Лацио" ҳамда "Милан" билан фарқни қисқартириб олдик. Яхши натижалар ўзимизга келиб олишимиз учун фойдали. Аммо қадам ва қадам олдинга ҳаракатланиш керак. Ҳозирги жадвалда биз ЕЧЛ зонасидан 4 очко узоқдамиз. Аммо бу кўп.

Такрорлайман, бундай шароитда бизга жуда қийин. Аммо йигитларга раҳмат, борини бермоқда", - деди Аллегри.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика