RU

Последние новости

15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  0 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  4 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  4 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  2 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4

Алкоголь, мамлакатга кириш, бепул чипталар ҳақида афсоналар, жиноятчилик, қўшнилар билан можаролар, Россия-2018 мисоли. ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзосидан Қатар ҳақида миллион ҳикоя Новости

Алкоголь, мамлакатга кириш, бепул чипталар ҳақида афсоналар, жиноятчилик, қўшнилар билан можаролар, Россия-2018 мисоли. ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзосидан Қатар ҳақида миллион ҳикоя

Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев "Спорт-Экспресс" нашри ва журналист Игорь Рабинерга мундиал борасида интервью берди.

ЖЧ-2022даги мухлислар 


Катта суҳбат


Қатар ва ЖЧ-2022нинг ташкилий ишларини бу жараённи ичидан биладиган, у ва мамлакат ҳақида шу ракурсдан гапира оладиган одамлардан билиш қизиқроқ. Улардан бири мусобақа ташкилий қўмитасида менежер лавозимидаги ходим Алишер Никимбаев. У футболдаги фаолиятини 90-йилларда журналист сифатида бошлаган (биз у билан бирга 1993-йилда ҳафталик "Футбол курьери" ҳафталигида ишлаганмиз), кейинроқ Ўзбекистон футбол федерациясида ишлаган, 2010 йилда эса Осиё футбол конфедерациясига ўтган. Никимбаев мана беш йилдан бери Қатарда яшайди ва ҳозирги пайт унинг учун энг қайноқ дамлар — у барча саккизта стадион билан доимий алоқада бўлиб, ЖЧда бир кунда иккита ўйинга жавоб беради. У суҳбатимиз давомида 61та хабар олишга улгурди!

Чемпионат бошланишидан бир кун олдин мен "Аҳмад бин Али" стадиони ёнидаги савдо марказида совуқ қаҳва, ЖЧ-2022ни ўз ҳаёт турнири деб атайдиган суҳбатдошим эса иссиқ қаҳва ичди. Ва уни инглиз тилида гапирадиган ҳамкасблари номлагандек Али Қатардаги Жаҳон чемпионатига қизиққан инсон билиши керак бўлган миллионта турли хил нарсаларни гапириб берди. Фақатгина турнир олдидан стадионлардаги спиртли пивага таъқиқ қўйилгани ҳақидаги саволга "Шарҳсиз" сўзи янгради. Бундан эса ушбу қарорнинг қабул қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва унга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаслигини тушуниш мумкин.


"974 стадион".


Саккизта стадионнинг еттитасида кондиционерлаш тизими мавжуд. Одамлар июнда трибуналарда музлашганди!


— Жаҳон чемпионати ноябрь-декабрь ойларида 30 градусли иссиқда бошланади. Мен барибир салқинроқ бўлади деб ўйлагандим ёки хато фикрлаганманми?

— Бу биз учун ҳам сюрприз. Аммо, саккизта стадионнинг еттитасида майдонда ҳам, трибуналарда ҳам кондиционерлаш тизими мавжуд. Фақатгина "974 стадион"да йўқ. Шу сабаб у ўйинларни 19.00дан эрта қабул қилмайди. Бундан ташқари, у денгизга ҳам яқин — ундан эллик метр.

Биз июнда ушбу стадион ("Аҳмад бин Али" томонни кўрсатмоқда)да кетма-кет икки кун ўйинлар ўтказдик. Бу қитъалараро плей-офф ўйинлари — Перу — Австралия ва Коста-Рика — Янги Зеландия. У ердаги одамлар шунчаки музлаб қолишди! Қатарда июнь ойида! Уларга совуқ бўлди, сабаби кондиционерлар тўлиқ куч билан ишлади.

— "974 стадион" кондиционерлаш тизими билан жиҳозланмаганига қарамай, сизга энг ёқадигани. Нимага?

— Дунёдаги барча замонавий стадионлар — деярли бир хил. Фасад ва ўриндиқлар ранги турли хил бўлиши мумкин. "974" ҳудди шунча миқдордаги юк контейнерларидан қурилгани билан оригинал консепция. Гарчи расмий маълумот йўқ бўлса ҳам, уни турнирдан сўнг бўлакларга бўлишади. У шунчаки техник тарафлама қолиши мумкин эмас, сабаби унда аренани узоқ вақт сақлаб тура оладиган фундамент йўқ. Савол шундаки, у 2024 йилнинг январида ўтадиган Осиё Кубогигача қолиш ёки қолмаслиги. Унинг ҳаёти ўтган йилги Араб Кубоги (ўтган йили минтақанинг 16 жамоаси иштирок этган ушбу турнир муваффақиятли тарзда Конфедерациялар кубоги ўрнини эгаллади) ва ЖЧ-2022 билан чекланишини истисно этиб бўлмайди. Учта турнир — максимум. Дунёнинг қаеридадир ва қачондир шундай стадион қурилади деб ўйламайман.

Айниқса кечаси барча ёритгичлар билан ёритилгандаги фотосуратлар ҳисларни етказа олмайди. Барчаси одатдагидек, ичида ва трибуна ости жойларда эса... Ҳар бир контейнернинг ўз ранги ва вазифаси бор. Кабинетлар бир хил рангда, бошқалари — ҳожатхоналар ва ҳоказо.

— Нега "974" деб номланган?

— Бу Қатарнинг телефон коди. Стадион қурилган контейнерлар сони мамлакат коди билан мос келади. Қандай қилиб буни лойиҳалаштириш мумкинлигини билмайман. У ерда яхши ўйинлар бўлади — масалан, Бразилия — Швейцария.

— Оригиналлик бўйича яна қайсидир ареналарни ажратиб кўрсата оласизми?

— Кўпларининг ўзига хос хусусиятлари бор. "Ал Тумама" стадиони араб қалпоқчаси шаклида қурилган, арена ичида эса миллий бош кийимлари тўпланган кичик музей бор. "Ал Бейт" стадиони (очилиш ўйини ўтган стадион) — бу арабча чодир. Сўзнинг ўзи "уй" деган маънони билдиради ва ҳатто ичида ҳам гиламларга тақлид қилинган. "Лусаил" — бу қайиқ. Оригиналлик бўйича учликка "974", "Ал Бейт" ва "Ал Тумама"ни қўйган бўлардим.


Мухлислар аэпорортда.


Фақатгина 2 декабрдан кейингина Қатарга ўйин учун чиптасиз кириш мумкин


— Мухлисларнинг Hayya карталари Россиядаги Fan ID билан таққосланади. Тўғрими?

— Ғоя Россиядан келган, бу ерда яширадиган нарса йўқ. ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти у ерда қандай ишлашини кўришган ва ғоя ёққан. У ўтган йили Конфедерациялар кубогининг яхшиланган аналоги бўлган Араб кубоги билан амалга ошира бошланди. Ўшанда у мукаммал эмасди, аммо у жаҳон биринчилигига ишланди. ЖЧ-2018дан бироз фарқлар билан.

Россияга Fan ID'сиз бориш мумкин эди. Шунчаки мамлакатга келиб, билетлар харид қилиб, жойида билетлар харид қилган ва мухлис паспортини расмийлаштирган инсонларни биламан. Бу ерда 1 ноябрдан бошлаб мамлакатга Hayya картасисиз кириш деярли имконсиз. Масалан, Россия фуқаролари одатий вақтларда Қатарга визасиз кириш ҳуқуқига эгалар. Аммо, ҳозир эмас. 20 октябрь куни Hayya'сиз келганлар 1 ноябрь куни Ички ишлар вазирлигининг энг яқин бўлимида қайтадан рўйхатдан ўтиши ёки Қатарни тарк этиши керак. Бундай қаттиқ функционаллик мамлакат ҳажми билан боғлиқ. Россияда буни қўллаш мумкин эмасди. Шундай қилиб, кичик давлат одамлар оқимини назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Агар аниқ кириш билан боғлиқ назорат бўлмаса, чемпионатдаги барча меҳмонларни меҳмонхонада жой билан таъминлаш қийин бўларди. Яъни, ЖЧ-2022даги Hayya вазифалари 2018 йилдаги Fan ID'дан кенгроқ.

— Россияда ҳозир бўлаётганидек ички мусобақаларда ҳам Hayya'ни вақт ўтиши билан оммалаштириш мумкинми?

— Йўқ. Фақатгина бошқа халқаро турнирларда бўлиши мумкин. Сентбярь ойи бошида ЖЧ-2022 финалини қабул қиладиган очиқ стадион "Лусаил"да Суперкубокни ўтказдик. Бу "Ал Ҳилол" — "Замалек" ўйини бўлди, Саудия Арабистони ва Миср чемпионлари. Ўша ерда Hayya ишлатилди, аммо кўпроқ тизимни текшириш учун. Сабаби Hayya картаси — нафақат давлатга кириш учун, балки стадионга кириш учун ҳам керак. У сиз ҳатто чипта бўлса ҳам, аренага қўйишмайди.

— Масалан, хотиним Қатарга учишни хоҳласа, буни қандай қилиш мумкин?

— Агар у 2 декабргача келса, навбат бундай бўлади. Аввалига у ўйинга чипта харид қилиши керак. У шундан сўнг Hayya картаси учун рўйхатдан ўтади. Шу билан бирга, меҳмонхонани банд қилиш керак. Шу учта нарса бўлса унга рухсат берилади — ва у мамлакатга киради.

2 декабрдан бошлаб (турнирнинг гуруҳ босқичи тугаганда) мамлакатга ўйин учун чиптасиз кириш мумкин. Аммо, шу сабаб кириш пайтида 500 риал (150 доллар атрофида) тўлаш керак. Буни виза йиғими деса бўлади. Аммо, шу билан бирга, Hayya картасидаги регистрация ва меҳмонхонани банд қилиш талаби қолади. Бундай ҳолатда мамлакат ичида стадион учун чипталар излаш мумкин бўлади.


Алексей Сорокин ва Забивака


— Россия-2018 ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин ҳозирги ташкилий қўмитада 350 нафар россиялик ишлашини айтди.

— Бу ерда Россия ва у ерлик инсонларга муносабат жуда яхши. Ташкилий қўмитанинг WhatsApp'да катта рус тилидаги гуруҳи бор. Ва Сорокиннинг ўзи ҳам унда ишлайди, узоққа бориш керакмас. Ҳеч ким сиёсий қарашлар ҳақида сўрамайди. Бу ҳаётнинг бир қисми, у ҳақида савол сўраш, менимча нотўғри. Ва мен буни ҳеч қачон қилмайман.

— Агар тўғри тушунган бўлсам, Қатар прагматик равишда Россия-2018 ташкилий қўмитасининг тажрибасини ўрганишга қарор қилди. Сорокиннинг сўзларига кўра, 60 фоиз атрофидаги россиялик айнан у ердан ўтишган?

— Ундан кўп бўлмаса агар. Деярли барча деб ўйлайман. Бу ерда Сочидаги Олимпиадада ишлаганларни ҳам биламан. Қатар фақатгина Россия тажрибасини ишлатаётгани йўқ. Бизда жуда кўплаб бразилияликлар, юз нафар атрофида озарбайжонликлар бор.

— Уларни нега жалб қилишди?

— Евро-2020, Европа ўйинлари, "Формула-1". Агар фақатгина тор доирадаги спорт қисмини олсак, бизга кўп одамлар керак эмас. Лекин IT, қурилиш — бунинг учун футболдаги мутахассис бўлиш шарт эмас. Агар сиз "Формула-1"ни ўтказсангиз ва юқори техноголияларда мутахассис ҳисоблансангиз, унда футбол бўйича ЖЧни ҳам ўтказа оласиз, сабаби IT бу IT. Стадиондаги компьютер инфраструктураси спорт туридан ажратилган алоҳида нарса.

— Умуман нуқтаи назар шуки — Қатарда пул билан муаммо йўқ. Маошингиз — олдингидагидан кўра осмон билан ерча фарқ қиладими?

— Йўқ. Минтақа учун одатий, ақлбоварқилмас ҳеч нарса йўқ. Амирликларда тўрт йил ишладим, бундан олдин Малайзияда бўлганман, бу ерда эса беш йил — маошлар ақлни оздирадиган даражада юқори эмас. Ҳа, яхши, нолисам гуноҳ бўлади. Аммо, бизни пулга кўмиб ташлашмаган.

Камбағал чет эллик ишчиларга тўхталсак... Агар бизнинг нуқтаи назаримиз билан қарасак — ҳа, улар кам олади. Одамлар тайёр бўлган жойларида ишлайдилар. Ҳеч ким уларни мажбурламайди. Агар менга шу пул эвазига ўша ишни таклиф қилишса, мен рад қилардим. Улар эса рози бўлишмоқда. Бу савол Ҳиндистон, Бангладеш ҳукуматларига — нега уларнинг фуқаролари бундай шартларга тайёрлар. Нега бу ҳукуматларга бундай саволлар берилмайди?

The Guardian'нинг эндигина тўғри талқин қилина бошлаган мақоласи бор. Ҳақиқий мақолада стадионлардаги қурилишларда олти ярим минг киши ўлгани айтилмаган. Гап сўнгги ўн йил ичида бешта мамлакатдан келган инсонларнинг ўлими ҳақида бўлган. Демографияга қайтамиз — Қатарда 2 миллион 700 минг сон яшайди. 90 фоизи — мигрантлар. Шу билан бирга, нашрда тилга олинган беш мамлакатдан Қатарга келган инсонларнинг умумий сони бир миллион саккиз юз минг. Бу мамлакатнинг ярмида кўпроқ!

Агар йилларга бўлсак — ҳар йили 650 инсон ўлган бўлади. Яъни, ушбу мамлакатлардан келган мигрантларнинг 0,03 фоизи. Ҳа, бу ўша оилалар учун оғир ва биз фақатгина уларга ҳамдардлик билдирамиз. Аммо, инсонлар ўлади. Рақамлар эса муаммо кўламини бўрттириб кўрсатади.

Инсонлар кўплаб нарсаларни тўлиқ ўрганишни хоҳлашмайди. Бу ерга беш йил олдин келганимда, барча чет элликларга таалуқли битта қонун бор эди. Агар иш берувчи рухсат бермаса, одам Қатардан чиқиб кета олмайди. Таътил учун аризада ёзишим керак эди — мамлакатдан чиқиш билан ёки мамлакатдан чиқмасдан. Агар биринчиси бўлса рухсат беришни сўраш, учиб кетиш ва учиб келишни кўрсатиш керак. Европаликларнинг нуқтаи назари бўйича, бу инсон ҳукуқлари бузилиши. Бугунги кунда ушбу қонун бекор қилинган.

Аммо, бу қаердан келиб чиққанини тушуниш керак. 2008 йилда бу ерда жуда жиддий молиявий инқироз бўлган. Барчаси ишдан чиққан — Амирликларда ҳам, бу ерда ҳам. Бошқа давлатдан келган инсонлар ишсиз қолишди, шунчаки барчасини, жумладан қарзлар, банклардаги кредитларни ташлаб кетишди. Бу ҳам инқирозни кучайтирди. Қатар ҳукумати бундай қонунни жорий этган ҳолда, ўз компаниялари ва банкларини ҳимоя қилишга уринди. Чет эллик ишсизларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш ҳақида сўз ҳам бормаганди. Такрорлайман, бу қонунни ҳам бир неча йиллар олдин бекор қилишди.


Мусобақа тимсоли — Лаиб номидаги учувчи гилам.


Бу ерда ўғрилик йўқ ва папарацциларни тасаввур қилиш имконсиз


— Қатар ва хавфсизлик — бу масала бўйича энг қизиқарли нима нарсалар бор?

— Қатар дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири. Оддийгина мисол келтираман. Кеча машинамнинг ойнасини кўтаришни унутибман. Ҳамёним бир неча соат барчанинг кўз ўнгида қолиб кетган. Аммо, табиийки, ҳеч нарса бўлмади. Мен ватаним Ўзбекистон, Малайзия ва бошқа давлатларда яшаганман ва кўпида бундай нарса имконсиз. Аммо, бу ерда кимнингдир ёвузлиги билан ҳеч нарса йўқолмайди. Деярли ҳатто кичик ўғриликлар ҳам йўқ, жиддий жиноятлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

— Қонун бўйича ўғрилик учун қўлларни кесишмайдими?

— Тўғрисини айтсам, билмайман ҳам. Ҳар эҳтимолга қарши, анчадан бери бунақа нарса рўй бермаган. Саудия Арабистонида жазолар бўлганини эшитдим, одамлар тошлар отишган, бу яқинда бўлди. Аммо, Қатарда эмас. Кийимлар бўйича ҳам қатъий қонунлар йўқ. Масалан, доим шортида юриш мумкин ва мен ҳам шундай қиламан. Беш йил ичида ҳеч ким олдимга келиб босим ўтказиш у ёқда турсин, огоҳлантириш ҳам бермади. Аёллар ҳам очиқ елкалар билан юриши мумкин. Улар футболга муаммосиз тушишади. Саудия Арабистонида аёлларнинг ўйинларга тушишига таъқиқ бор эди, Эронда эса ҳали ҳам бор. Қатарда эса умуман бўлмаган.

Мамлакатдаги хавфсизлик билан стадиондаги хавфсизлик, айниқса ЖЧ пайтида, булар бошқа-бошқа нарсалар. Қатарда буни билишган ва шунинг устида ишлашган, синов тадбирлари ўтказилган, бу жумладан хавфсизлик хизмати ходимларини ўқитиш учун ҳам қилинди. Шу сабаб чет эллик мутахассислар ҳам жалб қилинди — аренада кўплаб турк полициячиларини кўришингиз мумкин. Бу мамлакатдаги футбол мухлисларининг характерини ҳисобга олсак, уларда катта тажриба бор.

Биз ушбу йилнинг январь ойи бошида шу ерда Туркия Суперкубогини ўтказдик ва ҳатто "Антальяспор"нинг кичик бўлган фаол мухлислар гуруҳи ҳам нима эканлигини биламиз. Хавфсизликда бошқа давлатлардан ҳам мутахассислар бор.

— Россия-2018да полициянинг бошқа мамлакатлардан келган мухлисларга бўлган муносабати наъмунали эди. Қатардан нима кутиш мумкин?

— Бу ердаги одатий ҳаётда позиция сезиларсиз. Бу сиз доим полициячиларни кўрадиган собиқ СССР давлати эмас. Масалан, сизни шунчаки ҳужжатларни текшириш учун ДАН ходимлари тўхтатиши мумкин бўлган Тошкент билан таққосласак, Қатарда бунақаси бўлмайди. Беш йил шу ерда яшар эканман, ҳеч ким мени тўхтатгани ва "Ҳужжатларни кўрсат" дегани йўқ. Бу ерда ҳуқуқи бўлмаса ҳам, машина ҳайдаб юрадиганларни биламан, ҳеч нарса бўлмайди. Полициянинг бу ердаги мақсади шинангиз ёрилиб қолганини кўрганда тўхтаб, уни алмаштиришга ёрдам беришдир. Аммо, шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан бошқача менталитет мавжуд. Шу сабаб ҳозир келаётганлар билан тушунмовчиликлар пайдо бўлади. Буни бир муддат шу ерда яшаганингиздан сўнг тушунасиз.


Турнирнинг очилиш маросими.


— Ҳудди яқинда даниялик телеоператор билан содир бўлган воқеалар содир бўлганга ўхшаган вазиятлар рўй берса, вазиятни ўзгартириш учун ричаглар борми?

— Ҳа, ҳар куни буларнинг ҳаммаси хабар қилинади ва мамлакатда юқори даражада таҳлил қилинади. Ҳар қандай жанжал у ерда маълум бўлади. Бу ерда тушуниш керак: Қатарда Европадагига қараганда шахсий ҳаётга бошқачароқ муносабат мавжуд — у қонун билан анча қаттиқроқ ҳимояланган. Бу ерда шахсий ҳаётдаги суратга олишлардан пул ишлайдиган папарацциларни тасаввур қилиш имконсиз. Шу боис инсонлар уларга бу ерда суратга олиш мумкин эмаслигини айтишса, улар баъзан тушунишмайди. Шунингдек, айрим полициячилар маънан буни қабул қилишлари қийин. Аммо, бу ўрганилади ва ҳал қилинади.

Данияликлар билан боғлиқ вазиятда (ушбу видео ҳозирда миллионга яқин кўрилган) Қатарда қирғоқ бўйидаги кўнгилочар марказда, очиқ жойдаги машҳур оилавий дам олиш масканида жонли эфир вақтида қўриқчилар журналистга "Бу ерда суратга олиш мумкинмас" деган. Телевидение ходимлари рухсат берувчи ҳужжатларни кўрсатишга ҳаракат қилишди, аммо бу иш бермади. Ҳудудни у ерда дам олувчиларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилишни ўз бурчи деб билган компания назорат қилади.

— Ҳозирда ушбу компанияга ЖЧ-2022 вақтида бундай қилмаслик тушунтирилмоқдами?

— Ҳа. Бу аниқ. Журналистлар билан бўлган ҳар қандай нарсага бирдан реакция берилади. Шунга қарамай, кўплаб таниқли инсонлар очиқ тарзда ёлғон гапиришмоқда. Айтайлик, Филипп Ламнинг интервьюси. У иккита пунктда билмаган нарсаларини муҳокама қилади. Биринчидан, футбол — Қатардаги энг оммабоп спорт тури эмас, иккинчидан, гўёки қизларда бу спорт тури билан шуғулланиш имкони йўқ.

Мамлакатдаги маҳаллий аҳоли — 300 минг инсон. Умумий аҳоли, қайтараман, — 2 миллион 700 минг. Агар ҳиндларни кўрсак, балки крикет биринчи ўринда бўлар, аммо қатарликлар учун футболга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўтган йили Arab Cup'да мухлислар ташрифи бўйича уч бор турнир рекордини ўрнатганмиз. БАА билан ўйинда сиёсий таъсир борлиги аниқ, бу ерда қўшнилар учрашишганди. Аммо, 60 мингдан ортиқ инсон келган. Қандай қилиб футбол биринчи рақамли спорт тури эмас дейиш мумкин? Бунча мухлис яна нимага келиши мумкин?

Бу ерда яшаган жойларимдан кўра энг кўп футбол кўриш имкониятига эгаман. BeIN Sport канали орқали деярли барчаси кўрсатилади! Мен МЮ мухлисиман. "Юнайтед" ўйини куни ҳатто қайси канал кўрсатишини ўйламайман ҳам. Барибир кўришимни биламан! Асосий лигаларнинг барчаси билан ҳолат шундай. Агар футбол оммабоп бўлмаганда, ундаги ҳуқуқни ҳеч ким сотиб олмасди. Ҳатто ЖЧ-2022 учун Европадаги саралашни шу ерда кўриш мумкин эди.

Қизлар ҳақида. 2019 йилги клублар ўртасидаги ЖЧдаёқ тўп узатган болаларнинг ярми қизлар эди. Бу ерда қизлар учун футбол мактаблари бор! У ерда қатарлик маҳаллий қизларнинг қанчалигини айта олмайман. Аммо, Қатарда яшаётган ҳар қандай миллатдаги қиз футбол билан шуғулланишни истаса, унда шундай имконият бор, — бунга жавоб бераман. Ва улар ҳозир Жаҳон чемпионатида ҳам тўп узатишмоқда. Ҳар бир стадионда 12 нафар ўғил ва 12 нафар қиз бола бор. Саккизга кўпайтирамиз ва ЖЧ-2022да 96 нафар бол-герлз бўлади!

Айтганча, ЖЧ-2018да менимча уларни турли хил мамлакатлардан олиб келишган — буни ҳомийлардан бири ўз бўйнига олди. Бу ерда ушбу лойиҳадан пандемия ва ортиқча парвозлар сабаб воз кечишди: улар фақат маҳаллий аҳолига эътибор қаратишга қарор қилишди. Улар футболни яхши ўйнашадими ёки йўқ, бу бошқа савол. Аммо, улар бу билан мунтазам равишда шуғулланишади.

— Ламнинг интервьюсида сизни нимадир ўзига жалб қилдими?

— Бу мисоллардан бири. Қатар ҳақида ёмон гапираётганларнинг барчаси ёлғон гапиряпти дея олмайман. Аммо, одамлар жуда ҳам кўп билмаганларини гапиришади. Масалан, менга кийинган "мухлислар"га суткасига 10 доллар берган ҳолда текин чипталар берилаётганини, турар жой ва овқати бепуллигини айтишса... Бу сафсата. Мен ташкилий қўмитада ишлайман — ва шунга қарамай, сотиб олган чипталаримга бир тийин ҳам чегирма олмаганман! Бизда текин билетлар йўқ — ходимлар учун! Ўзиникига бериши мумкин бўлса, нега покистонлик ишчига беришади, аммо қилишмайди?!

Ҳамма айтади — масалан, бу бразилиялик мухлислар эмас. Демак, Қатар ва кўплаб мамлакатлардаги фарқ шу. Яна айтаман: маҳаллий аҳоли — 10-11 фоиз. Қолгани — чет элликлар. Агар ташкилий қўмитада ишламаганимда, ҳозир Англия терма жамоаси либосини кийиб, ўйинга борган бўлардим. Шу билан бирга, албатта инглиз жентлменига ўхшамайман. Аммо, бу "уч шерлар" либосини кийишимга тўсқинлик қилмайди. Баъзида шундай нарсаларни ўқиганингизда ва эшитганингизда, шунчаки ҳайратда қоласиз.


Мухлислар стадион атрофида.


Алкоголь


— Агар сўнгги пайтлардаги стадионларда алкоголли пиванинг таъқиқланиши ҳақида эмас, балки умуман алкоголь мавзуси ҳақида гапирсак — инсонлар нимани тушунишлари керак? Ва умуман бу ерда қандай қилиб спиртли ичимликларни олиш мумкин?

— Битта Qatar Distribution Company мамлакатга спиртли ичимликларни етказиб беради. Ҳар қандай монополия билан бўлгани каби, нархлар бозор нархидан юқори бўлиши аниқ. Duty free'да ҳам ўша, у мамлакатда жойлашган алкоголь дўконларга эгалик қилади.

— Қандай дўконлар?

— Унга ташриф буюриш учун махсус рухсати борларгина кириши мумкин. Ушбу рухсатни олиш учун сиз аввал иш берувчидан иш ҳақини кўрсатган ҳолда қарши эмаслиги ҳақида хат олишингиз керак. Шунга қараб, ичимликни қанча миқдорда сотиб олиш мумкинлиги бўйича чегара белгиланади. Рус тилида айтганда, маошнинг ҳаммасини ёки ҳатто ярмини ҳам ичиб бўлмайди. Сиз алкоголикка айланиб қола олмайсиз. Сизда даромаднинг маълум бир фоизи борки, сиз ундан ошира олмайсиз. 

Аммо, Жаҳон чемпионати ёки шунга ўхшаган воқеаларда одатий квота икки баравар оширилади. Бу кимга керак бўлса, бемалол бориб сотиб олади. Масалан, менда "Liquor permit" ёзуви бор карточка бор. Шунчаки кўриш учун кириш — имконсиз. Карточка йўқми — кирмайсиз.

Ва ҳудди шу дўконда чўчқа ҳам бор. Уни сотиб олишингиз мумкин бўлган алоҳида бурчак мавжуд. Паштетлар, итальянча салями...

— Диний ақидапарастлар ҳеч қачон бу дўконни ёпишни талаб қилишмаганми? Ёки ҳужум қилишгандир?

— Ҳозирча буни кўрмаганман. Аксинча, ЖЧ олдидан иккинчиси очилди. Спиртли ичимликлар бор бўлган барлар бор — фақатгина меҳмонхоналарда. Бундай вазият фақатгина шу ерда эмас, балки БААда ҳам мавжуд — шунчаки у ерда турли хил амирликлар бор. Шаржада ҳатто меҳмонхоналардан ҳам топа олмайсиз. Ажманда шундай дўконлар борки, уларга карталар керак эмас — дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби шунчаки кирасиз ва харид қиласиз. Абу-Дабида фақатгина рухсатномалар билан кириш мумкин бўлган дўконлар бор. Шу билан бирга четдан олиб кириш мумкин, буни эса Қатарда қилиш мумкинмас. Саудия Арабистонида ҳам.

— Андрей Канчельскис қачондир клуб президентига совға сифатида бир шиша қимматбаҳо вино олиб келгани, уни пайқаб қолишгани ва қисқа муддатга қамоққа ташлашганини айтиб берганди. Шишани эса табиийки олиб кетишган.

— Ҳа, Лобановский ҳақида ҳикоя бор. Уни Қувайтга таклиф қилишганида, у шартномага гўёки коньяк ҳақидаги бандни қўшмоқчи бўлган. Аввалига бундай шартномани имзолаш иложсизлигини айтишган. Валерий Васильевич эса "Хўп, унда шартнома ҳам бўлмайди" деган. Якунда барчаси имзоланган — нимадир қилиб унга коньякни топиб беришган.

Баҳрайн аксинча — у ерда муаммосиз. Ҳатто Баҳрайндан Қатарга кўприк қуриш режаси бўлган ҳам дейишади. Агар тўғридан-тўғри қараса, у денгиз орқали жуда ҳам яқин. Ўша сайёҳлар Баҳрайнда яшаши, у ерда хоҳлаганини ишичи, ўйин куни эса тетик ҳолда кўприк орқали машинада юз километр йўл босиб баҳсга келиши, уни кўриши, қайтиши ва ичишда давом этиши фойдалироқ бўларди. Аммо, 2017 йилдаги сиёсий воқеалар туфайли бошқа қўшни давлатлар қатори Баҳрайн билан ҳам муносабатлар ёмонлашди, лойиҳа тўхтатилди ва ҳали давом эттирилмади. Шунга қарамай, менда бу борада тасдиқловчи ҳужжат йўқ.


Меҳмонхоналарда жой етишмаган мухлислар учун ташкилотчиларнинг креатив ечими.


БАА ва Саудия Арабистони билан келишмовчилик


— Амирликлар билан ҳам катта муаммолар бўлганди-а?

— Бу ҳам ўша йили бўлганди. Иқтисодиётга зарба жуда жиддий бўлди. Амирликлардаги портдан Қатарга барча денгиз юклари келган, кейин эса қуруқлик орқали ташилган. Кейин дўстларим мендан бизнесни йўлга қўйишда ёрдам беришимни сўрашди — улар Ўзбекистондан БААга сабзавот ва мевалар етказиб бермоқчи бўлишди, ўшанда бу нарсага дуч келдим. 2017 йилда эса буларнинг барчаси тўхтаб қолди ва Қатар қанчадир вақт дунёдан узилиб қолди. Тўрт араб давлати — Саудия Арабистони, Амирликлар, Баҳрайн ва Мисрдан иборат коалиция 12 банддан иборат ультиматум қўйди, жумладан "Ал Жазира" телеканалига таъқиқ ҳам. Қатар бунга риоя қилмади ва улар ҳозирда Россия тўқнаш келаётган санкциялар киритишди. Ҳатто оддий йўл билан ҳам маҳсулотлар етказиб бериш тўхтаб қолди.

Ўша пайт Туркия ва Эрон Қатарга жуда жиддий ёрдам кўрсатишди. Етказиб бериш ўша ерда самолётлар орқали бошланди. Бунга қўшимча равишда, кейинги даврда бу ерда юк порти қурилди ва Қатар ҳозирда бу борада мутлақо мустақил давлат. Озиқ-овқат инқирози умуман бир ҳафта давом этди. Барча алоқалар ўрнатилди.

— Ўшандан бери БАА, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар билан ўзаро алоқалар ҳал бўлдими?

— Ҳаммаси яхшиланди. Уч йил олдин қийинчиликлар сақланиб турганди, пандемия пайтида бироз яхшиланди, ўтган йили эса охир-оқибат ярашишди. Саудия Арабистони билан ҳозирги муносабат олдингидан ҳам яхши. Баҳрайн билан қолганлардан кўра ёмонроқ.

Мухлислар ҳақидаги саволга қайтсак — хусусан, Саудия Арабистони бўйича. Қуръадан олдин уларнинг қайси стадионда ўйнашини билмасдик. Мамлакат жанубидаги чегарага энг яқин стадион "Ал Жануб" ҳисобланади. Биз эса ярим жиддий оҳангда Саудия Арабистонига гуруҳ босқичидаги барча ўйинларни "Жануб"га берамиз дедик. Одамлар чегарани кесиб ўтишади, ўйинни томоша қилишади ва қайтиб кетишади, аммо Доҳага боришмайди.

Биз кўплаб саудияликлар (улар турнир пайтида фақатгина Hayya карталари орқали киришлари мумкин) машиналарда келишини кутяпмиз. Аммо, чипталар сотуви бўлимидаги ҳамкасблар бизга айтишди: агар сиз саудияликлар фақатгина ўз ўйинларига харид қилишади деб ўйласангиз, — қаттиқ адашасиз. Улар ҳаммасини олишади! Чунки бўлимда маълум бир ўйинлар учун харидорлар қайси давлатлардан эканлигини кўришади.

Уларнинг мантиғини тушуниш мумкин. Жаҳон чемпионати илк бор бунчалик яқин. Сенда шундай имконият бўлса, нега энди йўқ? Биз 2012 йилда Польша ва Украинада ўтган Европа чемпионатини эслаймиз, ўшанда бутун Россия жануби Донецкка борган ва футбол кўрганди. Франция — Англия ўйинининг ўртасида улар "Россия! Россия!" деб бақиришганди. Бу ерда ҳам шундай — қўшни давлатларда яшайдиган инсонлар келишади. Улар яна қачон Бразилияни тиригини кўришади? Якунда Саудия Арабистони "Ал Жануб"да битта ҳам ўйин ўтказмади — бунда ҳеч қандай маъно йўқ. Уларнинг иккита ўйини "Лусаил"да ўтказилди— Аргентина ва Мексика билан. Мантиқий: энг катта стадион ва Қатарга яқин бўлган энг катта давлат.

— Битта жамоа битта стадионда иккитадан ортиқ ўйин ўтказмаслиги режалаштирилганди, якунда бир йўла учта терма жамоа гуруҳ босқичининг сўнггига қадар ўз дислокациясини ўзгартирмайди. Нега?

— Бу қоидани сақлаб қолиш қийин эди. Бундан ташқари, бундан ҳам муҳим бошқа нарсалар бор. Масалан, вақт зоналари бўйича бошланиш вақтлари. Агар Япония ўйнаётган бўлса, ўйинни кечқурун у ерда тун бўлган пайтга қўймаслик керак. Англия АҚШ билан нега кечқурун ўнда ўйнайди? Сабаби Англияда бу вақтда 19.00, АҚШ шарқида 14, ғарбида эса эрталаб 11 бўлади. Барчаси қулай. Бу телевизион аудиториялар билан боғлиқ.

Нега Мексика "Лусаил"да иккита ўйин ўтказади? Чунки мексикаликлар корпоратив ложаларни харид қилиш бўйича деярли етакчилар. Бу ҳам ҳисобга олинган. Буларнинг барчаси умумийлаштирилиб, тақвим тузилган. Ҳудди шу Америка тўрт йилдан сўнг фақатгина вақт зоналарини ҳисобга олган ҳолда, уларни ажратиши мумкин. Аммо, стадионларни ўзгартиришнинг иложи йўқ — қандай тушса, шундай бўлади. Лос-Анжелес, демак, Лос-Анжелес. Бу ерда кунлар ўзгармади, аммо бир кунда ўзгартириш мумкин бўлган тўртта стадион бор эди (биз уларни аниқ кунлар учун олдиндан билгандик).

— Саудия Арабистонидан ташқари қаердан энг кўп чет эллик мухлислар келди?

— Ҳозирча бундай статистика йўқ, аммо 19 ноябрда Қатарга 70 мингдан ортиқ чет эллик келганини биламан. Табиийки, бу давом этмоқда.

— Сиз "Аҳмад бин Али" атрофида Эрон терма жамоаси яшаётганини айтдингиз. Аммо, улар фақатгина машғулот майдонида шуғулланишадими?

— Ҳа.

— Тўғри тушуняпманми, бошқа чемпионатлардан фарқли равишда терма жамоаларда ўйин бўладиган стадионда баҳс олди машғулотлари бўлмайдими?

— Ҳудди шундай. Жамоалар ўз базаларида шуғулланишади, ҳеч қаерга кетишмайди ва хотиржам ўйинга тайёргарлик кўришади. Уларнинг мураббийлари матбуот анжумани учун бош матбуот марказига келишади. Стадионларнинг ҳеч бирида ўйин олди машғулотлари бўлмайди — ҳатто финал ўтадиган "Лусаил"дан олдин ҳам.

Бунга сабаб Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор ўйинлар стадионларда бир кундан сўнг бўлаётгани. Майдонга босим — жуда катта. Стадионлар Россия-2018га нисбатан тўртта кам. Бу ерда — саккизта. Жамоалар бошқа мамлакатларда бўлганидек учишмайди. Ва майдонга жуда катта босим.

— Таваккал.

— Таваккал. Аммо, барчасини ўтган йили Араб кубогини қабул қилганимизда текширганмиз. Унда ҳам деярли ҳудди шу режимда яшадик, ҳатто битта стадионда икки кун кетма-кет ўйинлар бўлди. Амалладик!


Мухлислар стадионда.


Амир метрога ўтирди ва футбол кўришга келди


— Сиз Араб кубогини Конфедерациялар кубогининг яхшиланган аналоги деб атадингиз. Нега?

— Конфедерациялар кубоги бунчалик муваффақиятли чиқмаган бўларди. Араб кубогида Қатарда яшовчи катта диаспоралардан қатнашувчи 16 жамоа иштирок этди: Миср, Марокаш, Жазоир, Тунис. Жазоир диаспораси — араб диаспоралари ичида энг каттаси, у маҳаллий аҳоли билан деярли тенг. Фақатгина ҳиндлар кўпроқ. Конфедерациялар кубоги одатда омманинг қўллаб-қувватлашига эга битта катта терма жамоа ва еттита бошқа жамоалардан тузилган. Бу ерда эса деярли бир хил қўллаб-қувватлашга эга 16тадан бешта жамоа бор эди. Якунда улардан тўрттаси ярим финалга чиқди. Атмосфера ЖЧникидан кам бўлгани йўқ, сабаби Африканинг шимолида қандай мухлислик қилиш кераклигини билишади.

— Қачон илк ва сўнгги стадионларни Жаҳон чемпионатига топширдингиз?

— Биринчиси — "Ал Жануб" — 2019 йилнинг майи. Ўшанда метро ишлаган биринчи кун ҳам эди. Амир унга ўтирди ва футболга келди. Сўнггиси — "Лусаил" — ушбу йилнинг сентябри.

— Қатар ҳукумати тайёргарликдан қатъий равишда хабардор бўлиб турдими?

— Мамлакат раҳбарияти ушбу Жаҳон чемпионати ўтказилиши учун барчасини қилди. Амир — катта мухлис. Масалан, биз 2019 йилда Африка Суперкубогини ўтказган пайтимиз Тунис ва Марокаш жамоалари ўйнаганди. У эски "Гарафа"да ўтган ўйинга келганди — янгилари ўшанда йўқ эди. Бундан ташқари, VIP-трибунага эмас, мухлислардан ўн метрга яқин жойга ўтирди.

Ўша 2019 йилда Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол"и билан Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалида тўқнаш келди. Мен клублар ўртасидаги ЖЧдан олдин ФИФА делегациясини кутдим ва амир қандай қилиб машинада келгани ва футбол кўриш учун ташриф буюрганини кўрдим. Бу у учун одатий ҳол.

— Хави Қатардаги футбол ривожига катта ҳисса қўшдими?

— Оммалаштириш учун — шубҳасиз. Аввалига ўйинчи сифатида, кейин эса мураббий сифатида. Терма жамоага ҳам маслаҳатлари билан ёрдам берди. Хави — умумий тизимнинг қисми. Терма жамоа бош мураббийи бўлмиш испан Феликс Санчес ва у умуман олганда битта жамоа. Ҳамфикрлар. Испанча йўл бекорга танланмаган — бу Қатарни кўплаб Осиё мамлакатларидан ажратиб туради. Бу ерда кетаётган йўналишларини билишади ва шунчаки тайинлаш учун мураббийни тайинлашмайди.

Ҳудди Ўзбекистонда ўзлариники билан ўхшамагандан сўнг "Келинг, чет элликка" дейишади. — "Кимга?" — "Эктор Купер бўш!" Куперни олишади ва унинг ҳимоявий футболини жамоа умуман қабул қилмайди, ўзбеклар бундай ўйнашга кўникишмаган ва хоҳлашмайди. У ҳам улардан тўғри талаб қила олмайди. У ерда эса бошқача қилиш мумкин эмас. Купер ҳам ишдан бўшатилади. Сабаби ҳеч қандай тизим йўқ.

Федерациянинг техник директори эса испан Иван Браво. Агар Феликс четлатилса, ҳудди шунақа мураббий тайинланади. Йўналиш танланган. Умуман, Қатарнинг устунликларидан бири — йўналтирилган танлов. Натижа билан муваффақиятли бўладими ёки йўқ.

— Асосийси, ўзларидаги Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтиши. Сиз учун ташкилий жиҳатдан мукаммали қайси?

— Мен бўлганларимдан энг яхшиси — Германия-2006. Бирдан айтаман, Россия-2018да бўлмаганман, турнирни шу ердан, яъни Қатардан кўрганман. Иккитасида бўлганман — немисларникида ва 2010 йили жанубий африкаликларникида. Германия Қатардек қулай эмас, аммо транспорт, яъни темир йўл, автомобил ҳаракатининг ажойиб тарзда ташкил этилгани ҳисобига кўп нарсани кўриш мумкин бўлганди. ЖАРда шаҳардан шаҳарга келиш қийин эди — самолётдан бошқасида буни амалга оширишнинг иложи йўқ эди. Яхшиямки, Йоханнесбург — Претория кластерида ҳар уч кунда иккита ўйин бўлган. Германияда эса бутун мамлакат бўйлаб юргандик ва бутун байрам атмосферасига гувоҳ бўлгандик.

Кичик нарсалар умумий кайфиятни бузади. Аммо, улар ҳар доим ва ҳамма жойда бўлган. Мухлислар ва журналистларнинг максимал тарзда ўйинлар сонини кўриш имконияти олдин бўлмаган, бундан кейин бўлмайди ҳам. Мамлакатда Жаҳон чемпионатини қабул қилмаётган жой йўқ! У ҳамма жойда.

Яқин вақтларда Қатарга ўхшаган қайсидир давлат Жаҳон чемпионатини олади деб ўйламайман. Сабаби, кейинги турнирда 48та терма жамоа иштирок этади, талаблар кўпроқ бўлади ва бундай мамлакат шунчаки буни кўтара олмайди. Аммо, бу ҳозирда қизиқарли ва ноодатий бўлиши керак.

— Зепп Блаттернинг Қатар 2022 йилги ЖЧга қандай эришгани ҳақидаги очиқ интервьюлари ҳақида нима дея оласиз?

— Битта нарсани айтаман. Бу ҳақда ким гапирса гапирсин, фақатгина Блаттер эмас.


Игорь Рабинер, Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика