RU

Последние новости

20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  0 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10

Алишер Шоғуломов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг: "Барибир жамоамизга тажриба етишмади" Новости

Алишер Шоғуломов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг: "Барибир жамоамизга тажриба етишмади"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Оқ-тепа” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Оқ-тепа” клуби директори Алишер Шоғуломов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли тарзда кечди. Биринчи бўлимда тўп назорати жамоамиз томонида бўлди ва йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Аммо барибир жамоамизга тажриба етишмади ҳамда кейинчалик хатолар юзага келди. Жамоамиз дарвозасига пенальтидан гол урилганидан кейин йигитлар олдинга ўтишга мажбур бўлишди ва кейин дарвозамиздан яна иккита тўп ўтказиб юбордик.

- Учрашув арафасида бошланғич таркибга киритилган легионер чигалёзди машғулотида жароҳат олди. Натижада ўйин арафасида мажбурий ўзгаришни амалга оширдингиз. Шунга батафсил тўхталиб ўтсангиз...

- Бразилиялик ҳужумчи Карвальо да Сильвада кичик жароҳат бор эди. Ўйиндан олдин у ўйнай олишини таъкидлаганди. Аммо барибир ўйинолди машғулот пайти Карвальонинг жароҳати ўз сўзини айтди. Шунинг учун уни алиштиришга мажбур бўлдик. 

- Биринчи бўлимда гарчи жамоангиз яхши ўйин намойиш этган бўлса-да,  ўйин темпи ҳам тушиб кетди.Бунинг сабаби нимада?   

- Биринчи бўлимда бизда ҳисобни очиш учун имконият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Йигитлар чарчаб қолишди. Боиси, таркибимизда рўза тутган футболчилар ҳам бор. Бу уларга ўз таъсирини кўрсатди. Рўза тутишни йигитларга тақиқлашга ҳаққимиз йўқ, албатта.

- Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган баҳсни ”Олимпик”ка қарши ўтказасизлар. Ўзига хос “пойтахт дербиси”дан нималар кутяпсиз?

- “Олимпик”ни ютамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика