RU

Последние новости

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Алишер Шоғуломов: "Кейинги мавсумда таркибда катта ўзгаришлар бўлади" Новости

Алишер Шоғуломов: "Кейинги мавсумда таркибда катта ўзгаришлар бўлади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Истиқлол" (1:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов фикрларини билдириб ўтди.




"Биласиз, жамоамиз тизимида катта ўзгаришлар юз берган. Асосий ўйин услубимиз тўп назоратини сақлаш ва қисқа паслар билан ҳаракат қилишни сақлаб қоламиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқлиги боис ҳар бир ўйинда турли ўзгаришларга қўл уряпмиз. Турли тактикаларни синовдан ўтказяпмиз. Натижа биз учун муҳим эмас. Ўйин давомида 2-3 та ҳужумчи билан ҳаракат қиляпмиз. Умумий қилиб айтганда кейинги мавсумга тайёргарлик олиб боряпмиз",- дейди Алишер Шоғуломов.

- Жамоа дастлабки 15-20 дақиқада кўп бор ноаниқ пасларни амалга оширди ва рақибнинг ўйинига мослашиб қолгандек кўринди...

- Балки, чарчоқ аломатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мавсум охирида ҳеч бир жамоа жисмоний жиҳатдан юз фоиз тайёр бўлмайди. Пандемия бўлди, тўхталишлар, танаффуслар ўз таъсирини ўтказди.

- Шундай мураббийлар бўладики, услуби ва фалсафаси тезда натижа беради. Баъзи мураббийларнинг услуби эса секин натижа олиб келади. Жамоада фаолият олиб бораётган испаниялик мураббийга бу борада қандай изоҳ бера оласиз?

- Тез натижа кўрсата оладиган мураббийга футболчилар ҳам шу даражада бўлиши керак. Оралиқдаги танаффусда еттита етакчи футболчиларимизни қўйиб юбордик. Уларнинг ўрнига ҳеч кимни таклиф қила олмадик. Қишда таркибда катта ўзгаришлар бўлади. Ҳозирги вақтда олти нафар янги футболчи билан шартнома имзоладик. Ўйлайманки, кейинги мавсумда бошқача футбол кўрсатамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика