RU

Последние новости

16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  0 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  1 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  2 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  1 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  3

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томивани "Бунёдкор"га ўтишини истаган эдим. Лекин..." Новости

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томивани "Бунёдкор"га ўтишини истаган эдим. Лекин..."

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Оқ-тепа" ва "Хоразм" жамоалари ўртасида кечган учрашувда пойтахт жамоасининг қўлиб баланд келди (3:1).

Ушбу учрашувдан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўриб турганилардек қизиқарли ўйин бўлди. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бугун жамоамизда олти нафар янги футболчи майдонга тушди. Яна шунча футболчимизни Суперлиганинг клубларига ўтказдик. Трансферлар вақтида келиб қўшилган янги футболчиларимиз тўлиқ юз фоиз киришиб кетди дея олмайман. Кейинги баҳсларда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Ҳа, иккинчи бўлимда очиқ ўйин бўлди. Жамоамизда ўзимизнинг академиямиздан чиққан уч нафар 2004 йилда туғилган ёш футболчилар дебютини нишонлади. Бу биз учун икки баробар катта байрам. Уларнинг дебюти яхши ўтди. Ёш футболчиларни барчасидан қониқдим, берилган вазифа ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Жамоамиз чиройли ўйин кўрсатди, пас ўйнадик, вазиятлардан унумли фойдаландик.

Оралиқдаги катта танаффус фақат биз учун бўлмади. Буни баҳона қилиш ҳам нотўғри бўлади. Ҳамма жамоалар ўйнавотику. Вазифамизни бажардик, яхши тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги турда "Динамо" билан тўқнаш келамиз. Мазкур ўйинга муносиб ҳозирлик кўрамиз.

Иброҳим Томива масаласига ойдинлик киритиб ўтсам. Тўғрисини айтсам ўзим Томивани "Бунёдкор"да тўп тепишини истаган эдим. Лекин, молиявий томонлама клуб Томивани ўзи билан келиша олмади. Шу сабабдан у "Қизилқум" жамоасига ўтди. Иброҳимни "Оқ-тепа"да олиб қолсам ҳам бўларди. Уни ижарага берганмиз. Бироқ, футболчилар олдинга интилишларини, ўсишларини хоҳлайман. Суперлигада ўйнаса футболчининг ўзи учун ҳам фойда бўлади. Томивани келажаги порлоқ, кейинги мавсумда уни янада каттароқ жамоаларда кўриш насиб қилсин"- дейди Шоғуломов.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика