RU

Последние новости

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  0 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  2 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

Алишер Никимбаев: "Нима учун ЎФФни танқид қилишяпти? Шошилмаслик керак" Новости

Алишер Никимбаев: "Нима учун ЎФФни танқид қилишяпти? Шошилмаслик керак"

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббий танлашда шошма-шошарликка йўл қўймаслик лозимлигини, янги мураббий олиб келишга ҳали вақт етарли эканлигини айтиб ўтди.

"Тўғриси, Рўзиқул Бердиев ва ЎФФ нима учун танқид қилинаётганига тушунмаяпман. Терма жамоанинг биринчи расмий ўйинигача 14 ой вақт бор. Шу сабабли, янги мураббий танлашда шошилгандан фойда йўқ. Дуч келган мураббийни танлаш ҳам тўғри келмайди. Айни пайтда мураббийлар бозорида фақатгина Европада мавсум бошида ишсиз қолганлар бор. Албатта, ушбу рўйхатда Рональд де Бур, Карло Анчелотти кабилар ҳам бор. Лекин, ЎФФ раҳбарияти улар билан музокара олиб бораётганлиги факт эмас.Шунингдек, улар терма жамоамизга келиши ҳам аниқ эмас. Мен учун ким вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарганидан кўра, бош мураббий сифатида ким билан шартнома имзоланиши муҳим. Шу асосий савол. Агар якунда терма жамоасини айни пайтда ЖЧга тайёрлаётган мураббий танланса ҳам ажабланмайман. Бундай ҳолатда у ўз ишини июлда бошлаши керак бўлади. Кечми? Нима учун кеч? Осиё Кубогигача бир ярим йил вақт бор. Тайёрланиш учун вақт етади. Кейин, сиз учун қайси бири яхши: яна Осиё Кубогидаги ярим финалми ёки жаҳон чемпионатига чиқишми? Жавоб аниқ. Шу сабабли, ҳавотирланишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

Бердиевнинг бош мураббий этиб тайинланишига келадиган бўлсак, бу ерда барчаси оддий: ўз кучини миллий терма жамоада синаб кўришни истамайдиган мураббий йўқ. Рўзиқулни танқид қилаётганлар ҳам бундай имкониятдан фойдаланиб қолган бўлардилар", - дейди Никимбаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика