RU

Последние новости

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  28 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Алишер Никимбаев: "Жаҳон чемпионатини олти давлатда ўтказиш ҳазил каби қабул қилинди" Новости

Алишер Никимбаев: "Жаҳон чемпионатини олти давлатда ўтказиш ҳазил каби қабул қилинди"

Футбол эксперти Алишер Никимбаев ФИФАнинг ЖЧ-2030ни олти мамлакат, аниқроғи Испания, Португалия, Марокаш, Уругвай, Аргентина ва Парагвайда ўтказиш қарори ҳақида гапирди.

- Қарорни кутилмаган деб бўлмайди. Шундай гаплар юрганди, аммо буларнинг барчаси кўпроқ ҳазил сифатида қабул қилинган. Аммо, ФИФАнинг нега бундай қарорга келгани борасидаги фалсафа тушунарли. Жанубий Корея ва Япониянинг 2002 йили жаҳон чемпионатини ўтказиш учун алоҳида ариза берганини эслайман, бу қўшма ариза эмасди. ФИФА ўшанда бирор бир давлатни танлай олмасди ва уларга қўшилиш таклифини берди. Якунда бу илк қўшма жаҳон чемпионати бўлди ва муваффақиятли ўтди.

Ҳозир ҳам вазият ўхшаш. Икки ариза бор эди, ҳа улар тенг эмасди, аммо ФИФАда танлов қилиш қийин. Португалия, Испания ва Марокаш аризасида мамлакатларнинг тайёрлиги (кўплаб стадионлар, талабларга мос келиши) келтирилган бўлса, Жанубий Америкадаги турнир илк жаҳон чемпионатининг юз йиллиги учун чиройли ғоя эди. Шундай бўлдики, ФИФА биринчи аризани танласа юбилей турнирни чиройли ўтказиш имкониятини йўқотарди. Жанубий америкаликлар танланса муаммолар, жумладан молиявий ва стадионларнинг тайёрлиги борасида масалалар бўлиши мумкин эди.

ЖЧ-2030 ўйинларининг якуний тақсимланиши Жанубий Америка аризасидаги мауммолардан далолат беради. ФИФА Аргентина, Уругвай ва Парагвайга биттадан ўйин бериб, "Йигитлар, ортиғига қодир эмассиз" деди. Ҳа, бу чиройли кўрсатилди, аммо барча ҳаммасини тушуниб турибди. Мен ФИФАнинг қарорини қўллаб-қувватламайман, аммо тушунаман. Бунинг ўз фалсафаси бор ва унга рози бўлиш керак.



Энди эса ФИФА дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида гапирсак. Биринчидан, бу камида учта турли ташкилий қўшима (балки ундан ҳам кўпроқ). Битта ташкилий қўмита Жанубий Америкадаги ўйинларнинг ташкилотчилиги учун жавоб беради, аммо барибир ҳар бир давлатнинг ўз ишчи гуруҳи бўлади. Балки Жанубий Америка ташкилий қўмитаси тили бир хил бўлгани учун Испанияникига бўйсунар. Бу балки битта бирлик бўлиши мумкин, аммо турли давлатлардаги бир нечта офислар билан.

Иккинчидан: тил тўсиғи. Ҳа, Жанубий Америка мамлакатлари испан тилида гаплашади, бу ерда Испания билан муаммо юзага келмайди. Аммо, шунингдек тили ўхшаш бўлса ҳам бироз бошқачачроқ Португалия бор ва француз ва араб тилларидаги Марокаш ҳам. Ҳатто биргина ташкилий қўмитанинг ўзида муаммолар бўлмаса ҳам қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Албатта, инглиззабон мутахассисларни топишади, аммо тил бўйича барибир қандайдир даража қийинчиликлар бўлади. Аниқроғи, инглиз, испан, португал, француз ва араб тилларида гапира оладиган инсонларни топиш керак.

Фақатгина битта ўйин бўлиб ўтадиган мамлакатлар жаҳон чемпионатининг ҳақиқий атмосферасини яратишлари қийин бўлади. Барчаси чиройли бўлади, аммо фақатгина битта ўйинга. Логистика билан муаммолар бўлади, шунингдек турнирга тайёргарлик пайтида ҳам, у ўтказилаётган пайтда ҳам. Жанубий Америкадаги илк ўйинларини ўтказадиган жамоалар сўнгра Европага қайтишлари керак. Тасаввур қилинг, масалан Ўзбекистон ўзининг илк ўйинини Уругвайда ўтказди ва гуруҳда яна иккита ўйин ўйнаш учун Европага 8-9 соат учади.

Бу бир кўринишдаги қийинчиликлар. Одамлар қаерга тушишлари, қандай стадионлар ва меҳмонхоналарни кўришлари кераклигини билишмайди. Қатарда жамоалар вакиллари турнирга уч йил қолганда келишди: 2019 йилда текширишди, инфраструктурани баҳолашди. Бразилия, Япония ва Европанинг топ мамлакатларидек профессионал терма жамоалар Жаҳон кубоги пайтидаги базани танлаш учун саралаш турнири ва қуръа ташлаш маросимини кутиб ўтиришмайди. Улар олдиндан қаерда ва қандай шароитларда яшашларини ҳал қилишади. Жамоалар ҳозирда катта эҳтимол билан қуръани кутишлари ёки барча олти мамлакатга бориб меҳмонхоналарни кўришларига тўғри келади. Бу ҳам жаҳон чемпионатига саралаш нуқтаи назаридан жамоалар учун муаммо.


Николай Егоричев ёзиб олди
Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика