RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Алишер Никимбаев ҳам кун мавзусига муносабат билдирди Новости

Алишер Никимбаев ҳам кун мавзусига муносабат билдирди

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриевнинг ўз телеграм каналига қўйган пости кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Маълумки, кеча Суперлига 23-тур доирасида "Локомотив" - АГМК учрашуви ўтказилди ва бунда "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан олдин ҳаво совуқ бўлгани учун "Локо" футболчилари шортик остидан ички кийим (гамаш) кийиб майдонга тушишни мақсад қилишди, албатта танани иссиқ тутиши учун. 

Бироқ ички кийим (гамаш) қора рангда бўлгани учун учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев билан ҳакамлар назоратчиси Маъмур Саидқосимов футболчиларга гамаш кийишга рухсат бермади. Негаки футболчилар шортиги қизил рангда эди. Аброр Пирриев мана шу масалани кўтариб, аввало соғлик бирламчи эканини назарда тутиб фикр билдирди. 

Кейинчалик унинг фикрига ПФЛ расмий сайти муносабат билдирди. Шунингдек, сайтимиз ходими Маъмур Саидқосимовдан интервью олиб, унинг фикрини чоп этди.

 

Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаевни ҳам ушбу мавзу бефарқ қолдирмади ва таниқли мутахассис ўз телеграм каналида фикр қолдирди. 

Хусусан Алишер Никимбаев шундай ёзган: "Шифокор Аброр Пирриев футболчиларнинг қўшимча экипировкаси қандай рангда бўлиши ҳақида яхши мавзуни кўтарди. Унга ПФЛ ва кечаги ўйин назоратчиси оперативлик билан жавоб қайтарди. Улар бу ўринда ўйин қоидаларини ёдга олиб, ички кийим шортик билан бир хил рангда бўлиши эканлигига урғу қаратишган". 

"Фақат шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керакки, ўйин қоидаларига кўра дарвозабонлар формаси ҳам ҳакамлар ва майдондаги бошқа футболчилар формасидан фарқ қилиши талаб этилади. Агар дарвозабонда бошқа форма бўлмаса уни алмаштирмаслиги мумкин. Кечаги ўйинда эса ҳар икки жамоа дарвозабонлари, шунингдек ҳакамлар ҳам қора рангли либосларда ҳаракат қилишди. Бундан кўриниб турибдики, кечаги ўйин пайтида на "Локомотив" дарвозабони, на АГМК посбони ва на ҳакамлар бригасида қора формадан бошқаси бўлмаган". 

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика