RU

Последние новости

13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  172

Алишер Маҳмудов: “Мураббий руҳиятимизни кўтарди” Новости

Алишер Маҳмудов: “Мураббий руҳиятимизни кўтарди”

29-турда Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Навбаҳор” жамоаси кучли рақиб майдонида тарихий дурангни қайд этишга эришди.

Наманганликлар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида “Бунёдкор” майдонида очко олишни уддасидан чиқишмаганди. Бу сафар эса муҳим бир очко қўлга киритилди.

Учрашув якунига етгач, Алишер Маҳмудов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Жорий йилги чемпионатдаги иштирокимиз қониқарли бўлмаганлиги сабабли сўнгги поғоналарга тушиб қолгандик. Олий лигада қолиш масаласини ҳал этиш учун эса охирги икки турда очколаримиз захирасини бойитиб боришимиз талаб этиларди. Шу сабабдан “Бунёдкор”га қарши ўйинга муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик. Қолаверса, бош мураббий сифатида иш бошлаган Илҳом Мўминжонов ҳам йигитларнинг руҳиятини кўтара олди.

Айнан шу жиҳатлар сабаб “Бунёдкор” майдонида ўзгача иштиёқ билан тушгандик. Бунинг самараси якуни натижада ўз аксини топди. Аслида ютсак яхши бўларди. Аммо, кучли рақиб майдонида бир очкони қўлга киритиш ҳам ёмон натижа эмас. Эндиликда, олдимизда турган сўнгги ўйинда ўзимиз учун керакли натижани қайд этиб, мухлисларимизни яна бир бор хурсанд қилиш ниятидамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика